RU

Последние новости

14:28"Олимпик Мобиуз"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  0 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  1 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  7 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1

Мбаппе – Пеле, Зиданнинг рекордини янгилади. У ЖЧ тўпурарлари жадвалида ва бир мундиалдаги голлар сони бўйича топ-6'га кирди (+рўйхат) Новости

Мбаппе – Пеле, Зиданнинг рекордини янгилади. У ЖЧ тўпурарлари жадвалида ва бир мундиалдаги голлар сони бўйича топ-6'га кирди (+рўйхат)

ЖЧ-2022 финалида Франция ТЖ драматик баҳсда Аргентинага имкониятни бой берди – 3:3, пенальтилар бўйича 2:4.

Учрашув қаҳрамонларидан бирига айланган Килиан Мбаппе мундиал финалларидаги голлари сонини 4 тага етказиб, бу борада рекорд қўйди. У бу турнирнинг ҳал қилувчи баҳсида хет-трикка эришди ва 2018 йилги мусобақада Хорватия (4:2) дарвозасини ишғол этганди.

Шу тариқа, Мбаппе финалда гол уриш бўйича Вава, Пеле (иккиси Бразилия), Зинедин Зидан (Франция) ҳамда Жефф Херст (Англия)ни ортда қолдирди. Юқорида номлари санаб ўтилган футболчиларда 3 тадан гол бор эди.

23 ёшли ўйинчи мундиалдаги голларини 12 тага етказиб, бу борада энг яхши тўпурарлар рўйхатида 6-ўриндаги Пелега етиб олди.

ЖЧда энг кўп гол урган футболчилар:

1. Мирослав Клозе (Германия) – 16 та;

2. Роналдо (Бразилия) – 15;

3. Герд Мюллер (Германия) – 14 та;

4-5. Лионель Месси (Аргентина), Жюст Фонтен (Франция) – 13 тадан;

6-7. Килиан Мбаппе (Франция), Пеле (Бразилия) – 12 тадан.

Бундан ташқари, Килиан бир турнирда гол уриш (8 та) бўйича Гильермо Стабиле (Аргентина) ҳамда Роналдо (Бразилия) билан тенглашди. Улардан олдинда эса 5 футболчи бор.

Бир турнир давомида энг кўп гол урган футболчилар:

1. Жюст Фонтен (Франция) – 13;

2. Шандор Кочиш (Венгрия) – 11;

3. Герд Мюллер (Германия) – 10;

4-5. Адемир (Бразилия) – 9;

4-5. Эйсебио (Португалия) – 9;

6-8. Килиан Мбаппе (Франция) – 8;

6-8. Роналдо (Бразилия) – 8;

6-8. Гильермо Стабиле (Аргентина) – 8.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика