Мбаппе “Олтин тўп” тарихидаги энг ёш даъвогар бўлди
10 окт 2017 01:31
Новости
Мбаппе “Олтин тўп” тарихидаги энг ёш даъвогар бўлди
“Пари Сен-Жермен” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Олтин тўп” тарихидаги энг ёш даъвогар футболчига айланди.
Кеча France Football нашри “Олтин тўп” совринига даъвогар 30 нафар футболчининг исм-шарифини эълон қилганди. Ушбу рўйхатдан жой олган Килиан айни пайтда 18 ёшу 9 ойлик.
Шу тариқа, франциялик футболчи энг ёш даъвогар сифатида эътироф этилди. Шу кунгача бу ном англиялик Майкл Оуэнда эди. Жорий мавсумда Мбаппе ПСЖ либосида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритишга ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилишга муваффақ бўлганди.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии