Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди
10 янв 16:58
Новости
Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди
"Реал" бош мураббийи Хаби Алонсо ҳужумчи Килиан Мбаппенинг ҳолати ҳақида гапирди ва унинг эртанги класикода қатнашиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
- Мбаппе ўзини қандай ҳис қилмоқда?
- Анча яхши. Аввалига у "Атлетико" билан ўйинга тайёр бўлишини тахмин қилгандик, бироқ ҳолат ёмонлашиб кетишини истамадик. Агарда финалга чиқадиган бўлсак, ўзини қандай ҳис қилишига эътибор қилмоқчи бўлдик.Машғулотдан кейин бизда унинг ҳолатига боғлиқ барча маълумотлар бор эди ва шу орқали унинг асосий таркибда ўйнай олишига баҳо бердик.
- Укол қилиш орқали майдонга тушириб, унинг саломатлигини хавф остига қўйиш мумкинми?
- Биз хавфларнинг даражасини билишимиз, нималар хавф остида эканлигини, қабул қилаётган қарорларимиз учун жавобгарликни бўйнимизга олишимиз керак. Бу назоратга олинган хавф, - деди Алонсо.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии