Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум
07 авг 18:12
Новости
Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум
Нуфузли "France Football" журнали мавсум давомида мукофотларга эришган, ўзини фаол намойиш этган энг яхши мураббийга бериладиган Йохан Кройф номидаги соврин учун 5 нафар номзод рўйхатини тақдим этди.
Рўйхатдан Луис Энрике (ПСЖ), Антонио Конте ("Наполи"), Ханси Флик ("Барселона"), Энцо Мареска ("Челси") ва Арне Слот ("Ливерпуль") жой олди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили соврин жамоаси билан Чемпионлар Лигаси, Ла Лига ва Испания Суперкубогида ғалаба қозонган "Реал" собиқ устози Карло Анчелоттига насиб қилганди.
2025 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими 22 сентябрга белгиланган. Тадбир Париждаги Шатле театрида ташкил этилади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии