RU

Последние новости

12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   7 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  9 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  15 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16

Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат Новости

Мавсумни медалларсиз якунлаш, чемпионат тўпурарига айлангани борасида Акбар Усмонов билан суҳбат

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми якунланди. Тошкентнинг “Локомотив” клуби мавсумни 4-ўринда якунлади.

 Акбар Усмонов эса 55та гол билан чемпионат тўпурарига айланди. 

Шундан кейин футболчининг мавсум якунлари бўйича фикрларига қулоқ тутдик.

Мавсум якуни ҳақида
- Чемпионатни ажойиб руҳда бошладик . Мазмунли ўйинларни ўтказдик . Заҳира ўриндиғида муаммолар бўлса ҳам қўлдан келганча чемпионлик учун курашдик. Кутилмаганда йўқотилган очколар сабабли чемпионликдан мосуво бўлдик.

Чемпионлик пойгасидан чиқиш кетиш борасида
- Биринчи даврадан сўнг ҳам 1-ўринда бораётган эдик. Лекин чемпионат давомида заҳира ўриндиғимиз анча кичрайиб кетди. Жароҳатлар, ортиқча сариқ карточкалар натижаларимзга таъсир кўрсатмай қолмади. Керагидан ортиқ очколарни йўқотдик. Якунда бу йўқотилган очколар қимматга тушди ва жамоамиз медалларсиз қолди.

Мавсум тўпурари бўлиши хусусида
- Мавсум давомда голларим сони балки кўпроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Лекин ҳар имкониятларимдан фойдаланаверсам легионер сифатида топ жамоаларда ўйнаётган бўлардим (кулади). Бу мавсум “Локомотив” учун урилган барча голларим мен учун қадрли бўлди.

Молиявий ҳолат ҳақида
- Тўғриси, 1-ўринда кетаётганимизда молиявий тарафлама ҳам муаммолар бўлди. Аслида бу баҳона бўлиши керак эмас. Лекин ҳар соҳада молиявий рағбат муҳим ўрин касб этиши бор гап!!!

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика