Мавритания президенти ўйиннинг 63-дақиқасида пенальти тепишни буюрди
01 дек 2015 15:37
Новости
Мавритания президенти ўйиннинг 63-дақиқасида пенальти тепишни буюрди
Мавритания суперкубоги учун баҳс 63-дақиқада пенальтилар серияси билан якунланди.
Бу қарорни учрашувни стадиондан томоша қилган мамлакат президенти Муҳаммад Ульд Абдель-Азиз қабул қилди.
Хабар беришларича, давлат раҳбари иккинчи бўлим тугашини кутмай пенальтилар сериясини бошлашни буюрди. Абдель-Азизнинг бунданда муҳим ишлари бор эди, шу сабабли баҳс 1:1 ҳисобида тўхтатилди.
Бундан ташқари, президентга ўйиннинг темпи ёқмаган, аммо Мавритания футбол федерацияси раҳбарининг сўзларига кўра, қарор мураббийлар ва клуб президентлари билан бўлган музокарадан сўнг қабул қилинган.
Комментарии