RU

Последние новости

18:30Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" (матнли трансляция)  1 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  28 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  77 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 17:57"Астон Вилла" — "Ман Сити" ва "Арсенал" — "Кристал Пэлас" ўйини учун таркиблар маълум  0 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  11 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  8

Маттеус: "Бундай танловдан кейин дунёни тушунмай қолдим" Новости

Маттеус: "Бундай танловдан кейин дунёни тушунмай қолдим"

1990 йилги "Олтин тўп" соҳиби Лионель Мессининг 2021 йилги сўровномадаги ғалабасидан ҳайратда.

60 ёшли Лотар Маттеус “Олтин тўп” соҳиби аргентиналик 34 ёшли Лионел Мессининг ғалабасидан ҳайратда қолганини тан олди.

“Тўғрисини айтсам, бундай танловдан кейин мен бу дунёни тушунмай қолдим. Лионель Месси ва бошқа номзодларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман, ҳеч ким бунга Левандовскичалик ҳақли эмасди. "France Football" ўтган йили ҳам унга мукофот бермаганди. Роберт 2020 йилда "Бавария" билан барча совринларни ютди – у аллақачон енгилмас ўйинчи.

Биз фақат 2021 йилни ҳисобга олсак ҳам, Лева қолганлардан яхшироқ эди. У Герд Мюллернинг 100 йиллик рекордини янгилаб, ҳар бир мусобақада тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринда кетмоқда, миллий ва халқаро миқёсда ҳаммадан ўзиб кетди.

Месси Аргентина терма жамоаси билан Америка кубогини ютган бўлса-да, Парижда бутунлай кўримсиз. Бензема ҳам ажойиб футбол кўрсатди, аммо "Реал" билан ҳеч нарса ютмади. Сўнгги ойларда Салоҳ ажойиб, лекин у йил бошида узоқ вақт кўринмади. Жоржиньо Челси" ва Италия билан иккита жуда катта чемпионликни қўлга киритди, аммо у "Бавария" ҳужумчиси каби ажралиб турмади. Ҳатто Роналду ҳам Роберт каби барқарор эмас эди. Унинг ғалаба қозона олмагани мен учун тушунарсиз", – деди Маттеус.

Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика