Матич ҳақиқий ватанпарвар: Икки клубга ҳомийлик қилади ва қишлоқдошларининг қарзини тўлайди
06 ноя 2018 16:51
Новости
Матич ҳақиқий ватанпарвар: Икки клубга ҳомийлик қилади ва қишлоқдошларининг қарзини тўлайди
Сербиялик ўйиндан олдин бу белги аҳамияти ҳақида сўради. Ушбу гул НАТО миссияларида вафот этган аскарлар хотирасига бағишланганини билган футболчи, гулни тақишни истамади. Британия ҳарбий ҳаво кучлари 1999 йилда Косово можаросида Сербия шаҳарларига авиазарба беришда қатнашган.
Матич 2005 йил, 17 ёшлигида Сербияни тарк этган, аммо ҳозиргача ватанига бориб туради.
У Шабац яқинида жойлашган Врело қишлоғида катта бўлган. Унинг онаси Биляна - собиқ енгил атлетикачи, отаси Драган эса - экс футболчи.
Матич ҳозир ўз қишлоғининг "Врело Спорт" клуби эгаси ҳисобланади. Ёзда у ўз жамоасининг "Брезовица"га қарши меҳмондаги учрашувига ташриф буюрди. Матич - мамлакатнинг энг машҳур футболчиларидан бири, аммо Убе (қишлоқларни бирлаштириб турувчи шаҳар)да унга кўникиб қолишган. Неманья хотиржамлик билан "Брезовица" мухлислари ўтирган ўриндиқдан жой олди ва учрашувни писта чақиб томоша қилди.
"Уни ҳурмат қиламиз, гап фақат спортда эмас. Ҳа, у клубларга инвестиция киритади, аммо ўзиникилар ҳақида ҳам унутмайди. У қишлоғи ҳақида қайғуради" - дейди "Брезовица" мухлиси.
Матич "Врело Спорт"дан ташқари, ўзи ёшлигида тўп тепган Сербиянинг учинчи дивизионида иштирок этувчи "Единство" клубига ҳам ҳомийлик қилади.
"Единство" ва "Врело Спорт"да асосан Матичнинг оила аъзолари, дўстлари ва бошқа танишлари ишлашади. "Единство" котиби Бранко Матичнинг (футболчининг қариндоши эмас) сўзларига кўра, Матич Уба шаҳрида яшовчи 50 кишига маош тўлайди. Неманья бир неча йил олдин 1300та қизил ўриндиқ ва янги том соти олиб, "Единство" клуби стадиони янгиланишида иштирок этган. Бу ишлар учун футболчи 350 минг евро сарфлаган.
"МЮ ва "Единство" бир вақтда ўйнаса, у танаффусда қўнғироқ қилиб, ўз жамоасининг натижаси ҳақида сўрайди" - дейди Бранко.
2014 йилда Сербияда сув тошқини рўй беради. Матич Убедаги бузилиб кетган ўт ўчирувчилар биносини, болалар боғчасини ва бир нечта футбол майдонларини тиклашда ёрдам беради. Жорий йил кўчалардан бирига унинг номи берилди.
Сериянинг Blic нашри ёзишича, Матич қишлоғига қайтганида маҳаллий дўконга киради ва ким қарздор бўлса, ҳамманикини тўлаб беради. Бундан ташқари, Неманья азартли ўйинларга берилиб кетган қишлоқдошларининг қарзини тўлайди.
Комментарии