RU

Последние новости

00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  154 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  2 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1

"Машъал"нинг қишки йиғини рақамларда Новости

"Машъал"нинг қишки йиғини рақамларда

"Машъал" янги мавсум учун тайёргарликни якунлади.
Янгиликлар матни Энди бор эътибор биринчи тур баҳсига қаратилади. Эртадан жамоамиз "Навбаҳор"га қарши тайёргарликни бошлайди ва 12 март кунидан бошлаб машғулотлар Наманганни ўзида давом эттирилади.

"Машъал" қишги йиғинни қандай ўтказгани борасида рақамларга яна бир бор қараб ўтамиз.

"Газчилар" декабрь ойидан бошланган йиғиндан шу кунга қадар 20 та назорат баҳсини ўтказди. Бу ўйинлар ичига ПФЛ кубоги баҳслари ҳам киритилади. 20 та назорат баҳсидан 12 тасида вакилларимиз ғалабага эришган. Беш марта йирик ғалабани нишонлади. 4 марта рақибларига имкониятни бой бериб қўйган. Бой берилган барча учрашувда рақиблар билан тўплар нисбати  биттани ташкил этган. "Пахтакор" (3:2), "Олмалиқ" (2:1), "Металлург" (2:1), "Қўқон-1912" (2:1) жамоаларига имконият бой берилди. Тўрт марта рақиблар билан муроса кўчаси танланган. "Локомотив", "Бунёдкор", "Шўртан", "Динамо" билан бир хил 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик.

Қишки йиғинда ўтказилган барча ўйинларда рақибларимиз дарвозасини 41 марта аниқ нишонга олган бўлсак, 19 марта ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборилди.

"Машъал" биринчи турни 14 март куни сафарда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика