"Машъал" ярим ҳимоячиси Малайзия клубига кўчиб ўтди
20 июл 2016 17:58
Новости
"Машъал" ярим ҳимоячиси Малайзия клубига кўчиб ўтди
Муборакнинг "Машъал" клуби ярим ҳимоячиси Сирожиддин Раҳматуллаев фаолиятини хорижда давом эттиради.
1993 йилда туғилган ярим ҳимоячи Малайзия Премьер-лигаси иштирокчиси бўлган АТМ клубига кўчиб ўтди. Футболчи ушбу жамоа билан ярим йиллик шартнома тузди. Маълумот учун, Раҳматуллаев биринчи даврада олий лигада битта ўйинда захирадан майдонга тушганди.
Комментарии