RU

Последние новости

12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  7 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  29 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  9 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  19 07:30Осиё Кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  2 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1

"Машъал": Таништирув маросими бўлиб ўтди Новости

"Машъал": Таништирув маросими бўлиб ўтди

Кеча "Машъал" клуби матбуот анжуманлар залида клубинг янги мавсум учун тақдимоти бўлиб ўтди.

Мухлислар билан самимий руҳда бўлиб ўтган учрашувда янги келиб қўшилган футболчилар, раҳбарият иштирок этди. Тақдимот аввалида футболчилар залга таклиф этилди ва мухлислар томонидан кутиб олинди.

Шундан сўнг ҳар бир футболчи мавсум олдидан фикрларини билдириб ўтди ва раҳбарият томонидан футболчиларга либослари тақдим этилди.

Сардор Абдураимов: "Ёшлар лигаси таркибидан асосий таркибга ўтдим. Шу клуб аъзоси эканлигимдан фахрланаман. Олий лигада ўзимни кўрсатиш ва жамоамизни юксакларга кўтармоқчимиз. Олий лига билан ёшлар лигасини фарқи катта ва мен Олий лигада ҳам етакчи бўлишни истайман"

Шоҳжаҳон Қиличев: "Машъал" асосий таркибига ўтдим ва бу ердан муқим ўрин олиш дастлабки мақсадимдир. Академиямиз мураббийларини меҳнати билан шу даражага кўтарилмоқдамиз деб беммалол айта оламан"

Жавоҳир Илёсов: "Бу йилда асосий таркибда ўзимни кўрсатмоқчиман. Тажрибали футболчилар билан бир жамоада ўйнадим, машғулотлар ўтказдим. Павел Синелников, Санжар Қувватов, Ботир Носировдан кўп нарса ўргандим ва ўрганмоқдаман"

Шоҳруҳ Эшбўтаев: "Машъал" академиясида таҳсил олганман ва мен учун бу жамоа жуда яқин. "Машъал"дан бошқа клубларда ҳам фаолият олиб бордим. Машғулотлар мен учун бу ерда яхшироқ ўтмоқда. Шу боис асосий таркиб учун ҳаракат қиламан"

Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Мен аввал ҳам бу жамоа шарафини ҳимоя қилганман. Мен учун янги жамоа бўлмади ва шу боис киришиб кетишимда муаммога дуч келмадим. Худди уйимга қайтгандек бўлдим. Жамоани юқори ўринларда юриши учун ҳисса қўшмоқчиман. Лука Модрични ўйинларига ҳавас қиламан ва шунга интиламан"

"Машъал"да "27" рақамни танладим. Бунга сабаб марҳум укам айнан шу кунда таваллуд топган эди"

Аваз Агалиев: "Кўп йилдан буён шу клубдан чақирув бўлиб келди. Уч йилдан сўнг шу жамоадан ўйнаш насиб этди. Худо хохласа қўлимдан келгунича жамоанинг ғалабаларига ёрдам беришга тайёрман. Бу ерда муҳим мени қониқтирди. Кўплаб жамоалардан бундай шароит йўқ. Фақат ўйнаш ва ғалаба қозониш керак. "55" рақамида бошқа жамоаларда ҳам ўйнадим ва "Машъал"да ҳам шу рақамни танладим"

Шаҳбоз Эркинов: "Мавсум олдидан жуда яхши тайёргарлик ўтказдик. Ҳаммаси режа асосида ўтди. Мураббийлар ҳаммани имкониятини билиб олди деб ўйлайман. Эртага мухлисларимизни хурсанд этиш учун ўйнаймиз. Мен қанчадир гол ураман деб мақсад қилмайман. Фойдали гол уриш муҳим. "Машъал" битта оиладек экан. Бу жамоани танлашимга энг асосий сабаб бошқа жамоаларга ўхшаб 10, 15 футболчи ўзгармайди. Фақат янги келиб қўшилган бир , икки футболчи қўшиб кетса бўлгани. Бу ерга бир йил учун эмас кўп йил қолишни мақсад қилганман. Бунинг учун биринчи навбатда мен ишончни оқлашим керак. Мен учун рақам аҳамиятсиз. Рақамсиз ўйнашга рухсат берса ўйнай кетавераман."

Шундан сўнг футболчиларга либослари топширилди.



Унга кўра ушбу йилда

Жавоҳир Илёсов - 35
Сардор Абдураимов - 6
Шоҳжаҳон Қиличев - 96
Шоҳруҳ Эшбўтаев - 12
Ғулом Ҳайдар Гулямов - 27
Аваз Агалиев - 55
Шаҳбоз Эркинов - 20

рақамларида ҳаракат қиладиган бўлди.

Тақдимот сўнггида жамоа бошлиғи Дилявер Ваниев ва клуб директори Илҳом Қурбонов мавсум олдидан фикрларини билдириб ўтди.

"Қишги йиғинни маромида ўтказдик. Асосий ўйинчиларни сақлаб қола олдик ва шу билан бирга ёшларимизни ҳам жалб этди. Асосий мақсадимиз у етакчими, кучлими, кучсизми ғалаба учун чиқишдир", - дейди Ваниев жамоа ҳақида.

"Келаётган "Наврўз" айёми билан табриклайман. Оилаларингизга фаравонлик тилаймиз. "Машъал"да ким фаолият олиб борган бўлса уларни ҳаммаси бир мақсадда ҳаракат қилган. Яъни терма жамоаларимизга сифатли футболчини етиштириб бериш. Иккинчи мақсадимиз олий лигада муносиб ўринни эгаллашдир. Эртага мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашини сўрайман. Биз мухлислар учун ишлаймиз ва ҳаракат қиламиз", - дея фикрларини якунлади клуб бош директори Илҳом Қурбонов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика