RU

Последние новости

01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  5 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  12 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73

"Машъал" Про-лига тўпурари билан шартнома имзолади Новости

"Машъал" Про-лига тўпурари билан шартнома имзолади

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз таркибига Про-лиганинг тўпурарини қўшиб олди.

Достон Тошматов 27 ёшда. 1994 йилнинг 29 октябрь санасида Жиззах вилояти Зомин шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини “Зомин” жамоасида бошлаган. “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” жамоаларида ўйнаган. Достон Тошматов 2020-йилги мавсум Про-лиганинг тўпурари бўлган эди. Ҳужумчи “газчи”лар сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди.

"Очиғи катта футболни жуда соғиндим. Янги мавсумни бошланишини шахсан мен интиқ бўлиб кутаяпман. Бу мавсумни Муборакда ўтказаман. Мен учун «Машъал» қизиқарли жамоа, клуб раҳбариятининг таклифини тез қабул қилдим. Ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади. Ўтган мавсум «Машъал» учун ёмон бошланмаган эди. Аммо бу футбол, унда ҳамма нарса бўлади. Бу мавсум ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламан. Мен албатта жамоам билан Супер-лигага қайтаман", - дейди Достон Тошматов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика