RU

Последние новости

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  4 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  22 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

"Машъал" ўз уйида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди Новости

"Машъал" ўз уйида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" ўйинининг матнли трансляцияси билан шу ерда танишиб боришингиз мумкин.
«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 3:0
25 апрель 2015. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, М.Саидқосимов, Т.Гайнулин, Э.Турсунов
Назоратчи:
Б.Галеев.

Комиссар:
Бобур Ҳайдаров.

Голлар:
Владислав Иванов, 15. Зоҳир Қўзибоев, 32. Зоҳир Қўзибоев, 68.

Огоҳлантиришлар:
Қаҳрамон Маҳамаджонов, 38.Жаҳонгир Жиямуродов, 41. Зафар Тўраев, 45+1.

"Машъал":
30. Ботир Носиров, 5.Ғиёс Комилов, 7. Жаҳонгир Жиямуродов (16. Холмуров Холмуродов, 85), 9. Ҳумоюн Муртазоев (25. Ихтиёр Тошпўлатов, 53), 10. Жамшид Ҳасанов, 13. Шаҳзод Шайманов, 20. Шерзод Файзиев, 26. Зоҳир Қўзибоев (с), 27. Владислав Иванов, 55. Микита Букаткин, 90. Зафар Тўраев (77. Достон Абдураҳмонов, 65).Захира: 1.Санжар Қувватов, 4.Иқбол Бобохонов, 8. Аббос Омонов, Шохруҳ Достонов.
"Қўқон-1912": 1. Руслан Матниёзов, 3. Ҳасанбой Эргашев (с), 4. Қаҳрамон Маҳамаджонов (24.Илья Илин, 46), 7. Иззат Ғаниев (8.Нодир Қўзибоев, 63), 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Дониёр Усмонов, 18. Сардор Эминов, 19. Владимир Аргун, 20.Хуршидбек Мухторов, 22. Ориф Мамажонов,  29. Игор Голбан (23. Фурқат Ҳасанбоев, 84).Захира: 12. Азиз Ашуров, 5.Жалил Кимсанов,  9.Носир Отақўзиев, 15.Маъруф Зокиржонов. 


90+4. Учрашув якунига етди. Шу тариқа "Машъал" ўз майдонида ғалаба қозонди.


90+1. Иҳтиёр Тошпўлатовни жарима майдони ташқарисида қўполлик билан тўхтатиб қолди. Шаймановнинг амалга оширган зарбасидан сўнг тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

90+1. Огоҳлантириш! Владимир Аргун!

90. Бош ҳакам иккинчи бўлим тўхталишлари учун 4 дақиқа вақт қўшиб берди.

85. Ўзгариш! Жаҳонгир Жиямуродов ўрнига Холмурод Холмуродов тушди.


85. Хавфли вазиияяят! Тошпўлатов чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни жарима майдони ичига узатди. Достон Абдураҳмоновнинг йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп Мухторовга тегиб қайтди.


84. Ўзгариш! Игорь Голбан ўрнига Фурқат Ҳаасанбоев тушди.


83. Меҳмонлар асосий эътиборини ҳужумга қаратмоқда.


81. Зарбааа! Чап қанотдан оширилган тўпни Аргун бош билан дарвозага йўлламоқчи бўлди. Аммо тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


79. Зоҳир Қўзибоев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганида ортидан Голбан тақиб этди ва тўпни қайтариб, хавфни бирозгина юмшатди.


78. Шерзод Файзиевнинг ҳаволатиб жарима майдони ичига узатган тўпига мезбонлардан ҳеч ким етиб келмади. Тўп майдонни тарк этди.


78. Меҳмонлар ўнг қанотда ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси!


76. Мезбонлар ўйин назоратини ўз қўлларига олди.


74. Шерзод Файзиевга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Бирозига узилиш.


73. Ильин тўпни Мухторовга узатди. Хуршид икки рақибини алдаб ўтиш чоғида тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборди.


70. Зоҳир қарши ҳужумни муваффақиятли якунлай олмади.


70. Голбан марказда тўпни Тошпўлатовга олдириб қўйди. Иҳтиёр тўпни эгаллаб олиб қарши ҳужумга ўтаётганида "Қўқон-1912" ҳимоячиси хатосини тўғрилади. 


67. Нодирбек ҚЎзибоев жарима зарбасини амалга оширди. Унинг тепган тўпи тўғри Носировнинг қўлига бориб тушди.


65. Ўзгариш! Зафар Тўраев ўрнига Достон Абдураҳмонов тушди.


64. Зафар Тўраевнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатиб берган тўпини Қўзибоев бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни йириклаштирди.


64. ГООООЛЛЛЛЛ!!! Зоҳиииииррр Қўзибооооееевв! 


63. Ўзгариш! "Қўқон-1912" таркибида. Иззат Ғаниев ўз ўрнини Нодирбек Қўзибоевга бўшатиб берди.


62. Яна ўша Ҳасановда гол уриш учун имконият юзага келди. Жамшид рақибларини усталик билан алдаб ўтиб, жарима майдони ичида дарвоза томон зарба йўллади. Руслан Матниёзов ўз ўрнида.


61. Ивановнинг чап оёқда берган кучсиз зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олишга эришди.


60. Жамшид Ҳасанов чап қанотдан ҳужумга қўшилиб турибди. Хусусан унинг жарима майдони ичида туриб берган зарбасини Матниёзов қайтарди. Кейинчалик тўпни Ильин ўз жарима майдони ташқарисидан узоқлаштирди.


57. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯТТТ! Яна Игорь Голбан катта сахнага чиқди. Ҳимоячи тўп чап қанотга узатган холда янги ҳужум ташкил этиб, меҳмонлар жарима майдони ичига кириб борди. Чап қанотдан узатиб берилган тўпни россиялик футболчи рақиблари қуршовида дарвоза томон зарба берди. Бироқ тўп тўсин устидан ўтиб кетди.


53. Ўзгариш! Ҳумоюн Муртазоев ўрнига Иҳтиёр Тошпўлатов майдонга тушди.


53. Игорь тўпни эгаллаб олиб рақибларини ортда қолдирган холда тўпни Усмоновга узатди. Дониёр эса ўнг қанотдаги шериги Мамажоновни олдинга чорламоқчи бўлди. Аммо Ориф буни кутмаганди.


52. Марказий ҳимоячи Голбан ҳужумга қўшилиб тургани билан ажралиб турибди.


51. Жиямуродов чап қанотдан марказга ўтаётганида тўпни кутилмаганда ортидаги Тўраевга қолдирди. Зафарнинг жарима майдони ичига ошириб берган тўпини меҳмонлар қайтаришга эришди.


50. ЗАРБАААА! Ҳумоюн Муртазоевда гол уриш учун қулай имконият бўлганди. Аммо унинг бироз кучсиз чиққа зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.


49. Голбан марказдан олдинга юриш қилиб тўпни ўнг қанотдаги шериги Мамажоновга узатмоқчи бўлди. Лекин Жамшид Ҳасанов тўпни қайтардию


47. Ғаниев марказдан тўпни чап қанот томон оширди. Жиямуродов икки рақиби қуршовида чаққонроқ харакат қилиб, тўпга биринчи бўлиб эгалик қилди.


47. Ҳумоюн Муртазоев чап қанотда олдинга ўтаётганида Эргашев тўпни ундан олиб қўйди хавфни бартараф этди.


46. Иккинчи бўлим бошланди!


"Қўқон-1912" таркибида ўзгариш юз берди. Қаҳрамон Маҳамаджонов ўрнига Илья Ильин майдонга тушди.


Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда.


45+3. Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!


45+3. Жарима зарбаси муваффақиятсиз якунланди.


45+3. Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтди. Эминов катта тезликда ўнг қанотдан олдинга ўтаётганида Муртазоевни уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.


45+2. Тўраевнинг бурчакдан узатган тўпини дарвозабон қайтарди. 


45+2. Иванов чап қанотдан олдинга интилди. Тўпни Тўраевга узатган холда жарима майдони ичига кириб бораётганида Мухторовни тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.


45+1. Огоҳлантириш! Зафар Тўраев! Рақиби Қувондиқ Рўзиев ҳужумга ўтаётганида ортидан йиқитди.


45. Бош ҳакам биринчи бўлим тўхталишлари учун 3 дақиқа вақт қўшиб берди.


45. Жарима майдони ичига ҳаволатиб узатилган тўпни Букаткин бош билан қайтариб юборди.


45. Тўп олдида Иззат Ғаниев.


45. Энди Усмоновни йиқитишди. Жарима зарбаси!


44. Ғиёс Комиловнинг йўллаган зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни ушлаб олди.


44. Дониёр Усмонов жарима майдони ташқарисида Букаткинни ортидан қўполлик ишлатган холда тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси.


43. "Қўқон-1912" таркибида бугун Қаҳрамон Маҳамаджонов билан Хуршид Мухторов ҳам дебют учрашувни ўтказмоқда.


43. Эминов жарима зарбасини амалга оширди. Тўпни Ботир Носиров мушти билан уриб жарима майдони ичидан узоқлаштирди.


41. Огоҳлантириш! Бу сафар "Машъал" ҳимоячиси Жиямуродов рақиби Сардор Эминовга нисбатан ўйин қоидасини бузди.


40. Жарима зарбасини Жаҳонгир Жиямуродов амалга оширди. Унинг жарима майдони ичига узатиб берган тўпини Файзиев бош билан дарвоза томон йўллади. Матниёзов тўпни аранг қайтарди. 

38. Огоҳлантириш! Қаҳрамон Маҳамаджонов! У рақиби Зафар Тўраевни қўполлик ишлатган холда тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан сийланди.


37. Жиямуродов чап қанотдан тўпни Муртазоевга узатди. Ҳасанбой Эргашев унга имкон бермади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.


34. Устунлик мезбонлар томонига ўтган.


32. ГОООЛЛЛЛЛ! Зоҳииииррр Қўзибоееееев! "Қўқон-1912" посбони тўпни ўзидан узоқлаштиришда хатога йўл қўйди. Бундан мезбонлар унумли фойдаланишди.


27. Хавфли вазият! Тўп учун меҳмонлар жарима майдони ичида Голбан ва Қўзибоев курашди. Бунда Игорь ютиб чиқди.


20. Дониёр Усмонов олдинга ўтаётганида рақиб футболчиси уни қўполлик билан тўхтатиб қолди.



15. ГООООЛЛЛЛ! Мезбонлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил этди. Жарима майдони ичига узатилган тўпга дастлаб Тўраев зарба берди. Дарвозабон муштлари билан тўпни қайтарди. Унга биринчи бўлиб эгалик қилган Владислав Иванов аниқ зарбаси билан учрашувда ҳисобни очишга эришди.


8. Иззат Ғаниевнинг жуда кучли зарбасини Носиров қайтаришга эришди.


6. Кеча ёшлар жамоалари ўртасида 90 дақиқа харакат қилган Руслан Матниёзов "Қўқон-1912" таркибида дебют учрашувини ўтказмоқда.


5. Бугун меҳмонлар таркибида эътиборга молик ўзгариш. Бу Андрей Баклановнинг таркибга киритилмаганидир. Тажрибали посбон бунгача барча ўйинларни тўлиқ асосий таркибда ўтказиб келаётганди.


1. ДИҚҚАТ! Учрашув бошланди!


Учрашув бошланиш арафасида. Футболчилар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.


Футболчилар чигалёзди машкларини бажариш учун майдонга чиқиб келишмоқда. 


Айни дамда ҳар икки жамоа ҳам стадионга ташриф буюрган.


"Машъал" жамоасида эса Сирожиддин Ҳамроев дисквалификация туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборади. 


Бугун меҳмонлар таркибида иккита йўқотиш бўлиб, жамоа сардори Азиз Тўхтабоев ва Алексей Николаев жарохат сабаб Муборакка келмаган. 


“Машъал” тўрт маротаба ғалаба қозониб, битта учрашувда дуранг қайд этган бўлса, қолган битта ўйинда қўқонликлар муваффақият қозонган. 


 Натижалар эса “газчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.


 Мазкур жамоалар олий лигада ўзаро 6 бор тўқнаш келган.


Муборак шаҳрида бўлиб ўтадиган  “Машъал” – “Қўқон-1912” баҳсига бўлган қизиқиш юқори дейиш мумкин. 


Бугун олий лиганинг 6-тур ўйинларига старт берилади. 


Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари!



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика