RU

Последние новости

23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  1 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  4 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  4 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25

“Машъал” - “Навбаҳор”: Муборакда мезбонлар гол уришадими? Новости

“Машъал” - “Навбаҳор”: Муборакда мезбонлар гол уришадими?

Муборакда бўладиган “Машъал” ва “Навбаҳор” ўртасидаги баҳс ҳам алоҳида аҳамиятга эга.
Бу айниқса мезбонлар учун жуда муҳим. Албатта, “Машъал”ни ғалабадан бошқаси асло қониқтирмайди, аммо уч очкони қўлга киритиш учун аввало гол уриш керак бўлади. Бундай дейишимизнинг боиси “Машъал” ҳозирча уйдаги беллашувларда тўп кирита олганича йўқ.

Александр Хомяков шогирдлари уйда тўрт учрашувда майдонга тушиб, шундан учтасида мағлуб бўлишди ва бир марта дуранг ўйнашди. Жамоа “Бунёдкор”, “Пахтакор” ва “Локомотив”дан енгилган бўлса, “Олмалиқ” билан баҳсда ҳисоб очилмади. “Машъал” раҳбарияти ва мураббийлар уйдаги голсиз серияни кучли жамоалар рақиб бўлгани билан изоҳлашди, аммо бугунги рақиб бизнингча унчалик жиддий эмас.

“Навбаҳор”га келадиган бўлсак, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари сафарда бешта ўйин ўтказиб, бир бор зафар қучишди ва тўрт марта мағлуб бўлишди. Бугунги баҳс жамоанинг сафардаги кетма-кет учинчи ўйини бўлади. Бунгача бўлган иккита беллашувда “Навбаҳор” мағлубиятга учради. “Машъал” ўз майдонида ҳали тўп кирита олмаган бўлса, “Навбаҳор” сафарда 10та гол ўтказиб юборди ва сафардаги баҳсларда гол ўтказиш бўйича “Динамо” билан бир хил кўрсаткичга эга. Бундан кўриниб турибдики, “Навбаҳор” ҳимоясида қандайдир муаммолар бор.

Турнир жадвалида ҳар икки жамоа ёнма-ён ўринларда бормоқда. Очколар бир хил - 13тадан. Фақат тўплар нисбатига кўра “Навбаҳор” еттинчи, “Машъал” эса саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика