"Машъал": "Мухлисларни стадионга чорлаймиз"
05 июн 2014 13:43
Новости
"Машъал": "Мухлисларни стадионга чорлаймиз"
"Машъал" ПФК мухлисларни яна Баҳром Вафоев номли стадионга чоралайди.
6 июнь куни Олий лига доирасидаги 11 тур учрашувини ўз майдонида ўтказадиган жамоамизни стадионда қўллаб-қувватланг. Шу куни жамоамиз Наманганнинг "Навбаҳор" клубини қабул қилади. Тенг кучли рақиблар ўртасида кечадиган кескин учрашувни стадиондан кузатиб боринг ва қизиқарли учрашув билан бирга қимматбаҳо совғага ҳам эга бўлинг.
6 июнь соат 18:30 да старт оладиган ушбу учрашувга клуб ҳар доимгидек мухлисларга ўз совғаларини тақдим этади. Учрашувни кузатиш учун стадионга ташриф буюрган ва чипта ҳарид қилган ҳар бир мухлис ушбу лойиҳа иштирокчисига айланади. Ўйиннинг танаффус вақтида бўлиб ўтадиган лойиҳамиз иштирокчилари орасида ғолиблар лототрондан чиққан рақамлар асосида танлаб олинади.
Ғолиб мухлисларга клуб "ARTEL SPORT" уяли алоқа телефони, "Машъал" клуби футболчилари дасхати тушурилган тўплар, клуб футболкаларини тақдим этади.
Барча мухлисларни стадионга чорлаймиз! Жамоамизни бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлаймиз.

championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди
Комментарии