RU

Последние новости

19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  0 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  3 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  2 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  14 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  3 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  4 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  8 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  1

"Машъал" лагеридан дараклар Новости

"Машъал" лагеридан дараклар

"Машъал"нинг асосий, ёшлар ва биринчи лига жамоалари иккинчи давра учун тайёргарликларни давом эттиради.
"Машъал" (АСОСИЙ ТАРКИБ)

Клубинингнинг асосий таркиб жамоаси 14 июль куни "Олмалиқ"қа қарши майдонга чиқди. 2:1 ҳисобида "Машъал"нинг ғалабаси билан якунланган учрашувдан сўнг асосий таркиб жамоаси қисқа таътилга чиқди. Энди ушбу жамоа эртадан бошлаб яна Янгиерда тайёргарликни давом эттиради. 18-25 июль кунларига бўлиб ўтадиган йиғин давомида иккита назорат учрашувини ўтказади. Жумладан 22 июль куни Тошкентда Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтса, 24 июль куни Янгиерда Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши майдонга чиқади.

Таркиб борасида айтадиган бўлсак, айни вақтда жамоага янги футболчилар келиб қўшилмаган. Жамоани эса маълум муддат кўрикда бўлган украиналик легионер Руслан Качур мураббийлар штабининг қарори билан тарк этди. Ундан ташқари Отабек Нарзуллаев билан шартнома бекор қилингани хақида хабар берган эдик. Элдор Эргашев эса айни вақтда "Олмалиқ" клубида кўрикдан ўтмоқда. Қаҳрамон Баҳодировга мураббийлар жавоб берган.  Молдовалик легионер Виктор Гонца эса яна таркибга қайтади ва кейинги йиғинда ҳам иштирок этади.

"Машъал" (ЁШЛАР ТАРКИБИ)

Жамоанинг ёшлари эса кеча Қашқадарёнинг тоғли "Чашма" оромгоҳидан қайтиб келди ва машғулотларини Муборакда олиб бормоқда. Ўн кунлик тоғдаги машғулотлар давомида Вали Келдиев шогирдлари сафига янги футболчилар келиб қўшилгани йўқ. Жамоани эса ёшлардан ҳеч ким тарк этмаган. Мавсум бошланиши олдидан ушбу жамоа битта назорат учрашуви ўтказади.

"Машъал-2" (БИРИНЧИ ЛИГА)

Биринчи лига жамоаси биринчи босқичдан сўнг бир ҳафталик таътилга чиқди. Бугун таътилни якунлаб жамоа аъзолари Янгиерда йиғилди. Эртага биринчи лига жамоа Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтади ва Қашқадарёга қайтади. 19 июлдан бошлаб ушбу жамоа "Чашма" дам олиш оромгоҳида 10 кунлик машғулотларни олиб боради. Йиғин якунида эса биринчи лига жамоаси иккита назорат учрашувида майдонга чиқади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика