RU

Последние новости

23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  0 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  5 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  51 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  118 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  30 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  8 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5

«Машъал» футболчиси «Умид ниҳоллари-2015»да иштирок этади Новости

«Машъал» футболчиси «Умид ниҳоллари-2015»да иштирок этади

Шу йилнинг май ойининг сўнгги ҳафталиги Хоразмда "Умид ниҳоллари-2015" спорт байрами бўлиб ўтади.
Уч босқичли спорт тизимининг дастлабкиси бўлган "Умид ниҳоллари" учун  футбол бўйича саралаш баҳслари Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди. Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган мактаб ўқувчиларидан ташкил этилган жамоалар гуруҳларга бўлинган ҳолда саралашни олиб борди.

"Машъал" футбол клуби тарбияланувчиси Бекзод Турсунов Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилди. 1999 йилда туғилган ҳимоячимиз жамоаси билан бирга Хоразмда бўлиб ўтадиган "Умид ниҳоллари-2015"нинг футбол тури бўйича иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

"B" гуруҳи баҳслари Гулистон шаҳрида бўлиб ўтди. Бу гуруҳдан  Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилояти жамоалари ўрин олди. Қашқадарёлик футболчилар биринчи турда Сурхондарёнинг 2:0 ҳисобида, иккинчи турда Хоразмни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда эса Бухорога қарши майдонга тушган қашқадарёлик ёшлар пенальтилар сериясига кўра ярим финалга чиқишни уддалади. Асосий вақтда ҳисоб очилмади ва пенальтилар серияси воҳаликлар омадлироқ чиқди.

Хоразмда бўлиб ўтадиган финал қисмига тўртта жамоа йўл олди. Қашқадарё билан бир қаторда мезбонлар Хоразм, Фарғона ва Тошкент шаҳри жамоалари финал босқичида ўйнайдиган бўлди. Энди қуръага кўра икки ярим финал , финал ва учинчи ўрин учун ўйин Хоразмда бўлиб ўтади.

Гулистонда бўлиб ўтган саралашни муваффақиятли уддалаган вилоятимиз ёшлари ортга қайтиб келди ва тайёргарликни шу ерда давом эттиради. Айтиб ўтиш керакки Қашқарё вилояти жамоасида мураббийимиз Шерзод Андаев ҳам иш олиб бормоқда.

"Ҳар бир футболчи "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод" ва "Унверсиада" каби мусобақаларда иштирок этишни истайди. Бизнинг жамоа ҳам бу босқични муваффақиятли уддалаганидан жуда ҳам мамнунман. Ўйлайманки финал қисмида ҳам мана шундай иштирок этамиз. Бухоро билан энг қийин ўйинни ўтказдик. Энди жиддий тайёргарлик олиб борган ҳолда финалда энг юқори ўрин учун ҳаракат қиламиз" , - дейди Бекзод Турсунов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика