RU

Последние новости

09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида имконият Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  1 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  0 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   3 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1 07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  4 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  12 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  33 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  32 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  4 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  13 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  9

“Машъал” – “Андижон” ўйинидан кейинги фикрлар Новости

“Машъал” – “Андижон” ўйинидан кейинги фикрлар

Биринчи лиганинг навбатдаги турида “Машъал” ва “Андижон” жамоалари Муборакда ўзаро кураш олиб боришди.
Бу ўйинда майдон эгалари қийинчилик билан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Баҳс якунига етгач, одатдагидек ҳар икки жамоа бош мураббийларидан интервью олдик.

Александр Хомяков (“Машъал” бош мураббийи):
-   Бугун баҳсда ғалаба қозониш анча қийин бўлди. Аслида ҳам шундай бўлишини ўйиндан олдин сезгандик. Биз “Андижон”нинг яхши ўйин кўрсатишини билардик. Хўш, ниманинг эвазига ғалаба қозондик? Биринчи навбатда иштиёқ ва албатта рақибга ўз ўйинини кўрсатиш имконини бермаслик эвазига. “Андижон” кучли жамоа экан.

-   Сизга биринчи бўлим ёқдими?
-   Мураббий сифатида менга ҳар доим нимадир ёқмайди. Шогирдларим биринчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда секин ҳаракат қилишди. Бу орада рақиб бўшлиқларни тўлдира олди.

-   Жамоа сардори Дилявер Ваниев нега майдонга тушмади?
-   Унга бироз дам олиш фурсатини бердик. Ваниев кўп ўйинларда майдонга тушмоқда ва толиқиб қолмаслиги учун дам беришга қарор қилдик.

-   Клишин захирадан тушиб гол урди.
-   Ҳа, у ўзига берилган имкониятдан фойдаланди ва бундан хурсандман.

-   Ойбек Полвонов жамоага киришиб кетдими?
-   Ҳали тўлиқ эмас. Лекин секин-аста унинг ҳам ўйинида ўсиш кузатиляпти.

Азамат Абдураимов (“Андижон” бош мураббийи):
-   Ўйин қизиқарли кечди. Турнир жадвалида ёнма-ён ўринларда бораётган жамоаларнинг ўзаро баҳси кўпинча шундай ўтади. Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Эҳтимол бу узоқ йўл босиб келганимиз билан боғлиқдир. Аммо танаффусдан кейин яхши ҳаракат қилдик деб ўйлайман. Биз биттадан кўп тўп киритишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, ўйин охирида гол ўтказиб мағлубиятга учрадик. Бу ерга келишдан олдин “Машъал”нинг ўйин услубини жиддий ўргангандик. Бугунги баҳсда менга ҳакамлик сира ёқмади. Айниқса, биринчи таймда ҳакам ўйинни жуда паст савияда бошқарди.

-   Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол хусусида нима дея оласиз?
-   Бу ерда “Машъал” омад туфайли ғалаба қозонди дейиш мушкул. Чунки тан олиш керак, рақиб ўйиннинг охирларини анча кучли ўтказди. Кетма-кет ҳужум уюштирди. Ва мана шундай ҳужумларнинг бири гол билан якунланди. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз ўзларини йўқотиб қўйишди деган фикрдан йироқман, фақат ҳужум қилаётган жамоанинг омади келиб қолди.

-   Негадир Асқар Жадигеровнинг иккинчи таймда ўйини қовушмади.
-   Жадигеров айни пайтда жамоамизнинг етакчиси ҳисобланади. Лекин жамоа мағлубиятга учраганда бу алоҳида бир ўйинчининг яхши ўйнамаганидан дарак бермайди, балки бутун жамоа шунга сабабчи бўлади. Бугунги учрашувда Жадигеров қўлдан келганча ҳаракат қилди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика