RU

Последние новости

23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  0 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  3 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  9 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  8 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  11 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  54 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  9 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

Coca Cola Суперлига. АГМК ўз тарихида илк бор Муборакда ғалабага эришди Новости

Coca Cola Суперлига. АГМК ўз тарихида илк бор Муборакда ғалабага эришди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Coca Cola Суперлига. 19-тур
МАШЪАЛ – АГМК - 0:2
17 октябрь 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:00
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Зоҳид Акрамов

Голлар: Ҳусниддин Ғофуров 28, - 0:1. Зафар Полвонов 86, - 0:2.

"Машъал": 1.Ботир Носиров, 5.Нажмиддин Нормуродов, 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 7.Ифеани Ифеани, 9.Никита Павленко (11.Мўминжон Мелиев, 57), 10.Шерзод Темиров, 14.Элла Кен Арман (27.Сардорбек Эминов, 57), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 19.Сардор Абдураимов, 33.Денис Васильев.
Захира: 30.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 35.Раҳимжон Давронов, 8.Ибе Мишель Окоро, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 76.Абдумалик Норқобилов, 99.Жаҳонгир Абдусаломов.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Сардор Раҳмонов, 7.Элгужа Григалашвили (77.Арсланмират Аманов, 62), 11.Муроджон Тошматов, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 77), 18.Баҳром Абдураҳимов (30.Жасурбек Умаров, 62), 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 62), 23.Йован Жокич, 44.Бобурбек Йўлдошев, 94.Ҳусниддин Ғофуров.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 10.Шаҳзодбек Нурматов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Сардор Абдунабиев, .

Огоҳлантиришлар: Ифеани Ифеани 43, Мате Ватсадзе 60, Ҳусниддин Ғофуров 72, Шерзод Темиров 76, Ботир Носиров 86.


Машъал

Суперлига. Тур 19

17/10/2020, 16:00

2
:
0
Завершен

OKMK

Ҳусниддин Гафуров - 28', Зафар Палванов - 86'

45'
90'
43'  Ифеанйи Ифеанйи
57'  Никита Павленко (Мумин Мелиев)
57'  Элла Кен Арман (Сардор Эминов)
76'  Шерзод Темиров
86'  Ботир Носиров
28'  Ҳусниддин Гафуров
60'  Мате Ватсадзе
62'  Баҳром Абдураҳимов (Жасур Умаров)
62'  Элгужа Григалашвили (Арсланмират Аманов)
62'  Мате Ватсадзе (Зафар Палванов)
72'  Ҳусниддин Гафуров
77'  Санжар Турсунов (Дильшод Джураев)
86'  Зафар Палванов
87'  Ҳусниддин Гафуров (Шахзодбек Нурматов)


ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин тугади. АГМК ўз тарихида илк бор Муборакда ғалабага эришди! 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

87. Ўзгариш. АГМК. Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Шаҳзод Нурматов тушди

86. Огоҳлантириш. "Машъал". Ботир Носиров

86. ГООООООООООООООООЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ 0:2. Жарима тўпидан кейин Зафар Полвонов дарвозани ишғол қилди. 




77. Ўзгариш. АГМК. Санжар Турсунов ўрнига Дилшод Жўраев тушди

76. Огоҳлантириш. "Машъал". Шерзод Темиров

72. Огоҳлантириш. АГМК. Ҳусниддин Ғофуров

71. Меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, Тошматовнинг жарима майдонига узатган тўпига ҳеч ким ета олмади ва Носиров тўпни ушлаб олди

65. ЗАРБААААААААА! Ўнг қанотдан Турсунов узатган тўпни Зафар Полвонов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ! 




62. Ўзгаришлар. АГМК. Григалашвили, Ватсадзе, Абдураҳимов ўрнига Аманов, Полвонов ва Умаров тушди

60. Огоҳлантириш. АГМК. Мате Ватсадзе

57. Ўзгаришлар. "Машъал". Никита Павленко ўрнига Мўминжон Мелиев, Элла Кен Арман ўрнига Сардорбек Эминов тушди

54. Хавфли вазият! Ватсадзе-Турсунов комбинациясидан кейин Мате жарима майдони ичидан ўта ноаниқ зарба берди!

48. "Машъал" ўйиндаги олтинчи бурчак тўпини амалга оширди, АГМК ҳозирча умуман бурчак тўпи тепмади

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1.  

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. Огоҳлантириш. "Машъал". Ифеани Ифеани

38. ЗАРБАА! Бурчак тўпидан кейин Элла Кен тўпни боши билан шеригига ташлаб берди, Раҳматуллаевнинг 17 метрлардан йўллаган кучли зарбаси анча ноаниқ кетди!

32. ЗАРБА! Тошматовнинг узатмасидан кейин Ватсадзе зарба берди, лекин ноаниқ.

28. ГОООООООООООООООЛ! ҲУСНИДДИН ҒОФУРОВ 0:1. "Машъал" ҳимоячиси Жамолиддин Убайдуллаев тўпни шерикларига узатишда хатога йўл қўйди, Ғофуров тўпни эгаллаб жарима майдонига кириб дарвозани ишғол қилди. 




22. ЗАРБА! Никита Павленконинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордаги футболчиларга тегиб қайтди

21. ЗАРБААААААА! Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Раҳимов қайтарган тўпни Нормуродов дарвозага йўллади, дарвоза чизиғи устидан Санжар Турсунов тўпни қайтарди!

18. ЗАРБА! Баҳром Абдураҳимов рақиб жарима майдонига кириб ўткир бурчакдан зарба берди, Носиров ўз ўрнида

16. Хавфли вазият! Шерзод Темиров жарима майдони ичида зарба бериш ўрнига Павленкога узатди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди!

10. Хавфли вазият! Шораҳмедовнинг оширган тўпига дастлаб Ғофуров, кейин Ватсадзе зарба беришга улгурмади.




5. Меҳмонларда жарима тўпи, Тошматовнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!




- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика