RU

Последние новости

17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  3 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  12 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 13:38Неймар футбол тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди  5 13:09"Ньюкасл" бош мураббийи Исак билан боғлиқ ҳолатга изоҳ берди  0 12:41"Милан" Яшари трансферини ҳал қилди  0 12:13"Нефтчи" футболчисини четлатиш, "Сурхон" дарвозасига эса пенальти белгилаш керак эди – 16-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  2

"Машъал-2"дан ишончли ғалаба Новости

"Машъал-2"дан ишончли ғалаба

Теги :  Машъал
Бугун Ўзбекистон биринчилигидаги иккинчи босқичнинг 14-тур баҳслари бўлиб ўтди.

"Машъал-2" ўз майдонида "Косонсой"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Учрашувда тўла ташаббус майдон эгалари томонида бўлди. 23 дақиқада Темур Машарипов бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол эта олмади. 40 дақиқада Алибек Раҳматуллаeвга нисбатан жарима майдончаси ичида ишлатилган қўполлик учун бош ҳакам 11 метрлик нуқтани белгилади. Бундан Мақсуд Маҳмудов унумли фойдаланди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар ҳам ҳужумкор бошлади. 50 дақиқада "Косонсой" ҳужумчиси гол киритган эди бироқ бу вазиятда тўпни ўйиндан ташқари ҳолатда қабул қилиб олгани боис бекор қилинди. Орадан уч дақиқа ўтиб Боeвнинг ажойиб пасидан сўнг Абдиeв боши билан дарвозани иккинчи бор аниқ нишонга олди. 56 дақиқада меҳмонлар футболчиси Нодирхон Адамхонов рақиб шанига номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилди. Худди шундай жамоадоши Амирхон Ибрагимов ҳам 85 дақиқада рақибга қасддан зарба бергани учун тўғридан тўғри қизил карточкога муносиб кўрилди. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва биринчилик жамоамиз навбатдаги ишончли ғалабасини қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Машъал-2" очколари 32 тага етди ва турнир жадвалида тўққинчи поғонага кўтарилди.
Энди биринчилик жамоамиз навбатдаги турни Тошкентда, 2 ноябрь куни "Оқтепа"га қарши ўтказади.

Биринчи лига, Иккинчи босқич, 14-тур
Муборак. 27.10.2015
“Машъал-2” – “Косонсой” 2:0
Голлар:
1-0 Мақсуд Маҳмудов (40 пен), 2-0 Аслиддин Абдиев (53).
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаeв, Сардор Нишонбоeв, Никита Афиногенов (барчаси Тошкент), Артём Калинин (Қарши)
Назоратчи: М.А. Шарипов (Бухоро)
Огоҳлантириш: Дурбек Камолов (85).
Четлаштиришлар: Нодирхон Адамхонов (56), Амирхон Ибрагимов (85) (иккиси ҳам "Косонсой")
"Машъал-2": 77.Раҳимжон Давронов, 3.Константин Боев (7.Дурбек Камолов 60), 4.Аҳрор Иноятов (5.Шамсиддин Сагдуллаев 75), 6.Мақсуд Маҳмудов, 8.Жаъфар Исмоилов, 11.Муни Мирмуҳсин Юсупов, 14.Турсунмурод Ҳамдамов, 17.Тимур Машарипов (10.Санжар Аҳмедов 46), 20.Шокир Йўлдошев (9.Аслиддин Абдиев 46), 24.Алибек Раҳматуллаев (18.Ойбек Жўраев 90), 26.Маъруф Тошев.
Захира: 25.Шерзод Абдураимов, 19.Уйғун Бобоназаров.

"Косонсой": Ислом Жўраев, Нодир Адамхонов, Миржамол Жамалов, Исломжон Исмоилов, Азизбек Мамазоитов, Фозил Деҳқонов, Азизжон Қурбонов, Аббос Ғуломов, Иброҳим Эргашев, Бобур Мамажонов, Амирхон Иброҳимов.
Захира: Дилмурод Шодиев, Зоҳир Исмоилов, Зухриддин Абдумўминов, Абдураззоқ Жўраев, Муслимбек Сайтбоев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика