RU

Последние новости

09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  3 09:27Гвариола Винисусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  4 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  0 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифаси пост жойлади  12 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  7 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  2 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  21 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47

"Машъал-2" биринчилик пешқадамини тўхтатди Новости

"Машъал-2" биринчилик пешқадамини тўхтатди

Теги :  Машъал-2
Бугун Ўзбекистон биринчилигида иккинчи босқичнинг 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Машъал-2" Тошкентда биринчилик пешқадами "Оқ-тепа" меҳмони бўлди ва нурсиз дуранг ўйнади.


Учрашувни майдон эгалари ҳужумкор ўтказди. Шунга қарамай яққол вазият содир этиш меҳмонларга насиб этди. Ўйиннинг 34 дақиқасида Аҳрол Иноятов жуда ҳам қулай имкониятда дарвоза томон аниқ зарба йўллай олмади. Ундан ташқари Шокир Юлдашев ҳам бир неча бор голли вазиятга эга бўлди ва барчаси самарасиз якунланди. Майдон эгаларидан Собир Усмонхўжаeв бўлим якунланиши арафасида дарвоза томон кучли зарба йўллади бироқ тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан "Оқтепа" ҳужумларни ташкил этди. Қарши ҳужумда ҳаракат қилган вакилларимиз кам имкониятга эга бўлди бироқ ҳимояда ишончили ҳаракат қилди. Айтиб ўтиш керакки иккинчи бўлимда дарвозабон Олимжонов жамоани кўплаб голли вазиятларда қутқарди. Ўйинда ҳисоб очилмади ва нурсиз дуранг қайд этилди.

Ушбу дурангдан сўнг "Машъал-2" очколари 33 тага етди ва турнир жадвалида 10 поғонани сақлаб қолди.
Энди биринчилик жамоамиз мавсумнинг сўнгги учрашувини ўз майдонида 7 ноябр куни "НБУ-Осиё"га қарши ўтказади.

Биринчи лига, иккинчи босқич, 15-тур
«Оқтепа» (Тошкент) – «Машъал-2» (Муборак) – 0:0.
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,5, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,4, С. Хакимов (Самарқанд) – 8,4, А. Рисқуллаев - 8
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: И. Магдеев (61), Т. Рахимбердиев (88) – М. Махмудов (62), Т. Хамдамов (88).

“Оқ-тепа”: Михаил Наумов, Темур Яфаров, Анвар Раҳимов, Темур Ҳакимов, Зафаржон Қорақулов, Собир Усмонхўжаев, Шаҳзод Анваров, Турсунбой Раҳимбердиев, Илдар Магдеев, Вусол Магерамов, Маъруф Аҳмаджонов.
Захирадагилар: Рустам Дадабоев, Жалолиддин Саидов, Жўрабек Собиров, Темур Кагиров, Абдужалил Ҳасанов, Абдул Азиз Юсупов, Давронбек Умиров.

“Машъал-2”: Хусан Олимжонов, Аҳроржон Иноятов, Суннатилла Рустамов, Мақсуд Маҳмудов (Жаъфар Исмоилов 60), Дурбек Камолов (Константин Боев 60), Турсунмурод Ҳамдамов, Темур Машарипов (Шамсиддин Саъдуллаев 65), Уйғун Бобоназаров (Ойбек Жўраев 85), Шокир Йўлдошев (Муни Мирмуҳсин Юсупов 40), Алибек Раҳматуллаев, Маъруф Тошев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика