RU

Последние новости

12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  0 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  0 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  3 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  1 11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  4 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  10 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  1 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  9 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  2

Маъруфжон Абдисоломов: “Ашурматов ўз ишини давом эттиради” Новости

Маъруфжон Абдисоломов: “Ашурматов ўз ишини давом эттиради”

Охирги пайтларда айрим ижтимоий тармоқларда ва ишқибозлар орасида “Андижон” жамоасига оид турли хил гап-сўзлар пайдо бўла бошлади.

Бош мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг истеъфога чиқиши ва унинг ўрнига қайси мураббийнинг таклиф этилиши борасидаги хабарлар деярли кун мавзусига айланди. Шу каби жумбоқларга жавоб топиш мақсадида “Андижон” клуби вице-президенти, бош директори Маъруфжон Абдисоломовга мурожаат қилдик.

- Сўнгги пайтларда Бахтиёр Ашурматовнинг жамоамиздан кеткани хусусидаги хабарларга қисқача жавобим  шуки, бош мураббий жамоада қолиб ўз ишини давом эттирмоқда. Тўғри, маълум сабабларга кўра, Бахтиёр Аъзамович жамоа билан бирга бўла олмади. Бу клубнинг ички сири ҳисобланади. “Олмалиқ”қа қарши учрашувга жамоани Ашурматовнинг ўзи майдонга олиб тушади. Мураббийлар штабида айрим ўзгаришларга қўл урдик. Бунгача бош мураббийга яқиндан ёрдам бериб келган Зоҳид Нурматов, Шуҳрат Мақсудов ва Камол Жўнашев ўз аризасига биноан истеъфога чиқди. Улар эндиликда фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттирадиган бўлди. Шу боис келгусида Ашурматовга маҳаллий мураббийларимиз кўмаклашадиган бўлмоқда. Бунгача ёшлар жамоамизга устозлик қилиб келган Виталий Легай энди асосий жамоа мураббийлар штабида ишлайди. Қолаверса ҳозир бу борада яна бошқа номзодларни кўриб чиқмоқдамиз. Бош мураббий билан ўзаро маслаҳатлашган холда, андижонлик иқтидорли мураббийлар Бахтиёр Аъзамовичнинг ёнида юриб, тажрибасини ошириб боради деган фикрга бордик.  

- Ориф Маматказиннинг “Андижон”га бош мураббий этиб тайинлангани миш-мишдан бошқа нарса эмас. Билмадим, журналистлар бу маълумотни қаердан олди экан. Ориф Исмоилович катта тажрибага эга мутахассис. Бугунги кунда у “Андижанка” аёллар жамоасини жуда яхши бошқариб бормоқда ва унинг олиб бораётган фаолиятидан тўлиқ қониқиш хосил қилмоқдамиз.

- Олдимизда  биринчи даврадан ўрин олган жуда муҳим ва шу билан бирга қийин ўйинлар турибди. Насиб қилса ижобий натижага эришиб, қуйи поғоналардан чиқиб кетамиз – дея вазиятга изоҳ бериб ўтди Маъруфжон Жамолдинович.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика