Мартинес «Интер»нинг ажойиб таклифини рад этди, унинг мақсади аниқ
24 мая 2020 22:39
Новости
Мартинес «Интер»нинг ажойиб таклифини рад этди, унинг мақсади аниқ
22 ёшли аргентиналик футболчи “Интер” томонидан молиявий томондан бирмунча яхшиланган янги шартномага имзо чекишдан бош тортди. Мартинес фаолиятини “Барселона”да давом эттириш ниятида ва у испанлар билан принципиал келишувга эришиб бўлган.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилда ниҳоясига етади. Ушбу шартномага мувофиқ футболчининг товон пули 111 миллион евро этиб белгиланган.
Илгарироқ Лаутаро учун кўк-анорранглилар 80 миллион евро ва яна учта футболчиларининг хизматларини таклиф этишмоқда. Милан клуби эса 90 миллион евродан кам бўлган келишувни кўриб чиқмоқчи ҳам эмас.
“Расинг”дан “Интерга” ўтган Мартинес 2018 йилдан буён миланликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 22 ёшли ҳужумчи А Серияда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол (2 таси пеналтидан) урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Комментарии