RU

Последние новости

21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  0 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  10 19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  5 19:28ПСЖ футболчисининг хизматларини Италиянинг 2 клубига таклиф қилди  0 19:00"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда  5 18:33"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  3 18:07Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин  0 17:40Нидерландия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  4 17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  7 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  9 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  5 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  2

Март ойининг "Энг яхши ҳаками" номи кимга насиб этади? Новости

Март ойининг "Энг яхши ҳаками" номи кимга насиб этади?

Хабарингиз бор, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳар ой якунларига кўра энг яхши ҳакамни аниқлаб келади.

Бунда ой давомида учрашувларда энг кам хато қилган ҳамда назоратчи томонидан юқори балл олган ҳакамлар номзод сифатида танлаб олинади. Сўнгги мавсум давомида ойнинг энг яхшиларини аниқлашда Марказ ЎзПФЛ мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланиб келди.

Ойнинг энг яхши ҳаками футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, жумладан, шарҳловчи, журналист ва мураббийлар томонидан аниқлаб олиниши режалаштирилган. 

Демак, март ойининг энг яхши ҳаками бўлиш номзодлар билан танишинг:

— Рустам Лутфуллин;
— Ғайрат Жўраев;
— Аскер Нажафалиев.

Қуйида уларнинг ушбу ой давомида бошқарган учрашувлари маълумотлари билан танишишингиз мумкин.

1. Рустам Лутфуллин.
— Суперлига 1-тур: “Бунёдкор” – “Қизилқум” (1:3);
— Суперлига 3-тур: “Локомотив” – “Пахтакор” (3:0);

Шунингдек, у ОКМК – “Андижон”, “Динамо” – “Нефтчи”, “Сурхон” – “Андижон”, “Динамо” – “Металлург”, “Қизилқум” – “Локомотив” баҳсларида VAR ҳаками сифатида ишлаган.

2. Ғайрат Жўраев.
— Суперлига 1-тур: ОКМК – “Андижон” (0:0);
— Суперлига 3-тур: “Нефтчи” – “Металлург” (1:0);
— Про лига 3-тур: “Шўртан” – “Дўстлик” (2:0).

3. Аскер Нажафалиев.
— Суперлига 1-тур: “Сўғдиёна” – “Нефтчи” (1:2);
— Суперлига 3-тур: “Сурхон” – “Андижон” (2:3);

Шунингдек, у “Пахтакор” – “Насаф”, ОКМК – “Динамо”, “Пахтакор” – “Сўғдиёна” учрашувларида VAR ҳаками сифатида ишлаган.  

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
04 апр 13:54:18
FREND UZBEKISTAN
G'ayrat jo'rayev yoki lutfulin!
-1   
04 апр 13:45:40
Beks0611
Olimpik Neftchi o‘yinida ishlagan hakam zo‘r ishladi. Bitta o‘yinga nisbatan olib qaralsa.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика