RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  10 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  18 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Март ойи бошида "Ал Аҳли" ёки "Ал Ҳилол" Тошкентга келади! Новости

Март ойи бошида "Ал Аҳли" ёки "Ал Ҳилол" Тошкентга келади!

Элит ОЧЛ 8-тур ўйинлари ўтказилмоқда.

Ҳозиргина "Ал Аҳли" жамоаси "Ал Гарафа" устидан ғалаба қозонди. Бу натижадан сўнг "Пахтакор" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. Эртага "Истиқлол" ўз ўйинини ўтказади ва ушбу баҳс натижасига қараб "Пахтакор" якунда қайси ўринни эгаллаши маълум бўлади. Агар "Истиқлол" "Ал Райян" устидан ғалаба қозонса, "Пахтакор" саккизинчи ўринни эгаллайди. Эронликлар эртага дуранг ёки мағлубият қайд этадиган бўлишса, "Пахтакор" еттинчи ўрин билан плей-офф босқичига йўл олади.

Элит ОЧЛ регламентига кўра, ғарб минтақасида 1-ўринни эгаллаган жамоа шу минтақадаги 8-ўринни, 2-ўринни эгаллаган жамоа эса 7-ўринни эгаллаган клуб билан баҳс олиб боради. Жадвалнинг энг юқори иккита ўрнини "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" клублари эгаллаши аниқ. Юқорида таъкидланганидек, "Пахтакор" 7 ёки 8-ўрин билан плей-оффга йўл олади. Шундай экан, "Пахтакор"нинг плей-оффдаги рақиби ё "Ал Ҳилол" ёки "Ал Аҳли" бўлади. 

Лига босқичида юқори ўринни олган жамоага устунлик бериш мақсадида ОФК плей-офф босқичининг илк учрашувини жадвалда пастроқ ўринни эгаллаган жамоа майдонида ўтказади. Яъни, "Пахтакор" плей-офф босқичининг илк учрашувида ўз майдонида ўйнайди. 1/16 финалнинг илк учрашувлари эса 3-4 март кунига белгиланган. Шундай қилиб, март ойи бошида Саудия Арабистони грандларидан бири Тошкентда меҳмон бўлади.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика