Марсьяль Моуриньо билан муносабатлари қандай эканини маълум қилди +ФОТО
21 окт 2018 15:32
Новости
Марсьяль Моуриньо билан муносабатлари қандай эканини маълум қилди +ФОТО
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Антони Марсьяль жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари яхши эканлигини айтиб ўтди.
"Мен ва Моуриньо ўртасида ҳеч қандай ёмон муносабат йўқ. Мен унга мураббийим каби мурожаат этаман ва бу шундайлигича қолишига умид қиламан.
"Манчестер Юнайтед"да ёмон натижалар кўп бўлди, бироқ биз жуда кўп ишладик. Жамоа жуда ҳам яхши. Сешанба куни "Ювентус"га қарши яна шундай яхши ўйин ўтказишимиз керак.
"Челси"га қарши ўйин натижасидан хафаман. Ғалабага лойиқ эдик. Аммо учрашув охирида ўтказиб юборилган гол бизга қимматга тушди", - деди Марсьяль.
Мана бу расмдан эса уларнинг қандай муносабатда эканини билиб олса бўлади.
Комментарии