Марсело хайрлашув анжуманида кўз ёшларини тия олмади
13 июн 2022 19:37
Новости
Марсело хайрлашув анжуманида кўз ёшларини тия олмади
Бразилиялик ҳимоячи Марсело "Реал"ни тарк этиши муносабати билан хайрлашув матбуот анжуманида қатнашди.
Ўз нутқи давомида 34 ёшли футболчи кўз ёшларини тия олмади. Анжуманни Реал Мадрид ТВ жонли эфирда намойиш этди.
Қанот ҳимоячиси 2007 йилнинг қишки трансфер ойнасида Бразилиянинг "Флумененсе" клубидан 6 миллион евро эвазига испан клубига ўтганди. "Реал Мадрид"да ўйнаб юрган кезларида футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврогача кўтарилган.
Марсело 16 йил давомида "Қироллик клуби" сафида 545 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урган ва 103 та голли узатмани амалга оширган. У олти марта Ла Лига, беш марта Чемпионлар Лигаси, Испания Суперкубогида шунча марта ғалаба қозонган, тўрт марта клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган ва уч марта УEФА Суперкубогини қўлга киритган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии