RU

Последние новости

08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  2 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5

Марко Колакович: "Бакаевдан кўп яхши жиҳатларни ўргандик" Новости

Марко Колакович: "Бакаевдан кўп яхши жиҳатларни ўргандик"

"Сўғдиёна" клуби ҳимоячи Марко Колакович билан янги шартнома имзолади.

Клуб ушбу хабарни расман тасдиқлаганидан кейин Марконинг келишувни узайтиргани борасида фикрларига қулоқ тутдик. 

"Ҳа, клуб билан шартномам муддатини узайтирдим. Икки томоннинг ўзаро келишувига кўра, бу амалга ошди. Кеча клуб билан 2023 йилнинг декабрига қадар шартнома имзоладим. 

Албатта, бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлди, лекин мен "Сўғдиёна"да уч мавсумни муваффақиятли ўтказдим. Шу сабабли яна жамоада қолиш таклифига розилик билдирдим. 

Улуғбек Бакаевнинг истеъфоси? Ўйлайманки, у "Сўғдиёна"ни юқори савияга кўтарди. Клубни янада ўсишига кўп хизмат қилди. Унинг қўл остида тўп тепган футболчилар ундан кўп яхши жиҳатларни ўрганди. Умуман олганда, Бакаев ҳақида кўп гапириш мумкин. 

Янги мавсумда ҳам катта мақсадларни қўйганмиз. 2022 йилда эриша олмаган натижаларимизга кейинги йилда эришмоқчимиз. Раҳбарият ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Аниқ мақсадлар ҳақида мавсум бошланган вақтда яна гаплашамиз", – дея сўзини якунлади Марко Колакович.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика