RU

Последние новости

01:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" бу сафар ҳам "Ал Ҳилол"ни енга олмади  13 01:00Туркия чемпионати. "Истанбулспор" - "Сивасспор" 1:3  0 00:50Пеленинг портрети аукционда ярим миллион еврога сотилди. Харидор ҳаммамизга таниш  2 00:25АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ёш ўйинчиси аниқланди  0 23:50Донни ван де Бек "Манчестер Юнайтед"га қайтади  1 23:29Туркия. Турғунбоев дебют голини киритган ўйинда "Сивасспор" "Истанбулспор"ни мағлубиятга учратди  2 22:53Месси биринчи шартномасини имзолаган салфетка рекорд суммага сотилди  7 22:32Бангкокда ФИФАнинг навбатдаги Конгресси ўтказилди  1 22:18СПЛ. "Ал Насср" – "Ал Ҳилол". Марказий учрашувнинг бошланғич таркиблари аниқ!  2 22:00"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди  5 21:20Расман: “Ювентус” Аллегрини истеъфога чиқарди!  8 21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  11 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  23 19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  7

Марказий Осиё. Қозоғистон чемпионатида жамоалар сони камайди, Тожикистонда эса акси бўлди, Туркманистонда барчага маълум жамоа етакчи Новости

Марказий Осиё. Қозоғистон чемпионатида жамоалар сони камайди, Тожикистонда эса акси бўлди, Туркманистонда барчага маълум жамоа етакчи

Марказий Осиё минтақасида ўтказилаётган чемпионатлар тўғрисида маълумот берамиз.

Қозоғистон

Қозоғистонда жорий мавсум 13 та клуб иштирок этади. Сабаби, 2023 йилги мавсум ўйинчиларининг иш ҳақи бўйича қарзлари ва бошқа молиявий қийинчиликларда дуч келган "Оқсу" 2024 йилги мавсумда Қозоғистон Премьер-лигасида иштирок этмайдиган бўлди.

Ўтган мавсумда жамоа элит дивизионда 14 иштирокчи орасида сўнгги ўринни эгаллагани боис, регламентга кўра, Биринчи лигага тушиб кетганди. Аммо февраль ойида клубга футбол клубларини лицензиялаш қоидаларининг минимал талабларига риоя қилмагани ва бажармагани учун чемпионатдан четлаштирилган “Мақтаарал” ўрнига қайтиш имконияти берилганди.

Мамлакатда Премьер-лиганинг 3-тур учрашувлари якунига етди. Тур доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Шахтёр" — "Турон" 0:2

Голлар: Леонардо Вака, 7 (0:1), Бранислав Сулка, 39 (0:2)

"Атирау" - "Жетису" 0:1 (0:0)

Гол: Серикжан Мужиков, 73 (0:1)

"Ақтобе" - "Женгис" 3:0 (2:0)

Голлар: Максим Самородов, 13 пенальти (1:0), Идрис Умаев, 16 (2:0), Дорни Ромеров, 48 (3:0)

Четлатиш: Матео Барач, 74 ("Ақтобе")

"Қизилжар" - "Тобил" 0:0

"Астана" - "Елимай" 0:1 (0:0)

Гол: Роман Муртазаев, 89 (0:1)

Четлатиш: Алекса Аманович, 58 ("Астана")

"Ордабаси" - "Қайрат" 1:2 (0:1)

Голлар: Эдилет Садибеков, 42 (0:1), Жоау Паулу, 68 (0:2), Жасур Яхшибоев, 84 (1:2)

Мазкур ўйинда мезбонларнинг ўзбекистонлик футболчилари Шаҳбоз Умаров ва Жасур Яхшибоев асосий таркибда майдонга тушди. Жасур Яхшибоев учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди. Шаҳбоз Умаров эса иккинчи бўлимда захирага олинди.

Чемпионатнинг 4-тур учрашувлари 6–7 апрель кунлари ўтказилади.

6 апрель

"Қизилжар" - "Женгис"

"Елимай" - "Қайсар"

"Қайрат" - "Жетису"

7 апрель

"Ақтобе" - "Атирау"

"Шахтёр" - "Астана"

"Турон" - "Ордабаси"

Тўпурарлар рўйхати

1. Идрис Умаев ("Ақтобе) - 3 гол

2. Эльхан Астанов ("Астана") - 2 гол

3. Жоао Пауло ("Қайрат") - 2 гол

Ассистентлар рўйхати

1. Рамазан Оразов ("Ақтобе") - 2 ассист

2. Асхат Тағиберген ("Ордабаси"/"Женгис") - 2 ассист

3. Дмитрий Сергеев ("Қайрат") - 2 ассист.

Тожикистон

7 март куни Тожикистон чемпионатининг янги мавсумига қуръа ташланди. 6 апрель куни старт оладиган 33-мавсумда 12 та клуб иштирок этади — "Истиқлол", ЦСКА (иккаласи – Душанбе), "Равшан" (Кулоб), "Эсхата", "Хўжанд" (иккаласи – Хўжанд), "Ҳосилот" (Фархор), "Регар-ТадАЗ" (Турсунзода), "Вахш" (Бохтар), "Кўктош" (Рудаки), "Панжшер" (Жалолиддин Балхи), "Истаравшан" (Истаравшан) ва "Баркчи" (Гиссар).

Маълумот учун, аввалги мавсумларда чемпионатда 10 та клуб иштирок этганди. Тожикистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси юқори дивизион ва Биринчи лигадаги жамоалар сонини оширишга қарор қилди.

Дастлабки турда қуйидаги жуфтликлар тўқнаш келишади:

"Хўжанд" – "Эсхата"

"Ҳосилот" – "Кўктош"

"Регар-ТадАЗ" – "Вахш"

"Истиқлол" – "Истаравшан"

"Баркчи" – "Равшан"

"Панжшер" – ЦСКА.

Қирғиз Республикаси

Қирғиз Премьер-лигасида 28 март куни янги мавсум старт олди. Дастлабки турда қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Мурас Юнайтед" - "Нефтчи" 1:3

"Ошму-Алдиер" - "Кара-Балта" 1:0

"Абдиш-Ата" - "Алай" 2:1

"Талант" - "Дордой" 0:0

"Илбирс" - "Алга" 1:1

2–4 апрель кунлари 2-тур учрашувлари ўтказилади:

"Мурас Юнайтед" - "Кара-Балта"

"Дордой" - "Алай"

"Нефтчи" - "Талант"

"Илбирс" - "Абдиш-Ата"

"Алга" - "Ошму-Алдиер"

Туркманистон

Туркманистон чемпионатининг 4-тур учрашувлари ортда қолди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Шагадам” – “Ашхобод” – 1:0

Гол: 90+2 (п.) Эмир Бердиев (“Шагадам”)

“Марв” – “Копетдаг” – 2:1

Голлар: 14, 38 Гуванч Бердимурадов (“Мерв”) – 51 Довлетмурод Сейитмуҳамедов (“Копетдаг”)

“Аркадағ” – “Аҳал” – 4:1

Голлар: 10 Велмурад Баллаков, 45+2 (п.) Арсланмурод Аманов, 63 Алтимурад Аннадурдиев, 67 Бегенч Акмамедов (“Аркадағ”) – 38 Алибек Абдураҳмонов (“Аҳал”)

“Алтин Асир” – “Небитчи” – 2:1

Голлар: 17 Селим Нурмурадов, 50 Вахид Оразсахедов (“Алтин Асыр”) – 53 Муратдурди Байрамов (“Небитчи”).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Жамоа номиЎйинлар сониҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
1"Аркадағ"330012-19
2"Аҳал"43018-49
3"Ашхобод"42114-17
4"Шагадам"42024-46
5"Марв"42023-36
6"Алтин Асир"31023-63
7"Небитчи"41033-93
8"Копетдаг"30212-32
9"Энергетик"30121-91


5-тур ўйинлари 2–3 апрель кунлари ўтказилади:

“Ашхобод” – “Аркадағ”

“Копетдаг” – “Шагадам”

“Энергетик” – “Марв”

“Аҳал” – “Алтин Асир”

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

   
02 апр 22:38:25
Odilbek77
Ответ на комментарий пользователя Mura Lucky
Arcadaga axal bilip bilmay 1 ta gol urip qoytida endi axvol chatoq
Ha, 4 ta o'tkazib beriptiku.. :))
   
02 апр 20:01:59
I.Ro'ziyev
Arkadag'ni o'zimizni Andijon Navbahor yoki Nasaf bilan bir tashlashtirib ko'rish kerak ekan
   
02 апр 19:58:59
I.Ro'ziyev
Turkman chempionatida 9 ta klub qatnashadimi, har turda 1 ta dan klub damini oladimi
   
02 апр 15:08:07
Mura Lucky
Arcadaga axal bilip bilmay 1 ta gol urip qoytida endi axvol chatoq
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика