RU

Последние новости

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  9 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  101 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди" Новости

Жамшид Саидов: "Иккинчи бўлимда жамоалар очиқ футболга ўтиб кетишди"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Металлург" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- "Металлург" бугунги учрашувга кучли тайёргарлик кўрганини билар эдик. Ўйин қизиқарли бўлди, айниқса иккинчи бўлим. Вазиятлар ярата олдик. Танаффусдан кейин очиқ футбол бўлиб кетди. Жамоалар ҳужумкор ўйинга ўтишди. Бир очко Африкада ҳам бир очко. Навоийдан келган мухлисларимизга раҳмат. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлашимиз керак. Май ойида зич тақвим ва ўйинлар кўп.

- Диёр Раҳматуллаевнинг ўзгариши ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Раҳматуллаев ўйинга қўшилиб кета олмади ва шу сабабли уни ўзгартирдим. Файзулло Жумақўзиев бугун яхши ўйнай олмади. Икки футболчи ўйин темпига туша олмади. Бундай бўлиб туради ва бу нормал ҳолат.

- Нима сабабдан Лобжанидзе асосий таркибдан жой олмаяпти. У жароҳатидан фориғ бўлдими?

- Лобжанидзени асосий таркибда тушириш хавфли. У ҳали тўлиқ тайёр эмас, секин асталик билан таркибга қўшиб борамиз. Аввалига 10 дақиқа, кейинги учрашувларда 20 дақиқа. Спорт формасига қайтиб олиш учун вақт керак. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва у ўз имкониятига эга бўлиши аниқ.

- "Қизилқум" жамоаси кейинги учрашувларда иккита ҳужумчи билан кўришимиз мумкинми?

- Бундай сирларни оммага ошкор этиш нотўғри(кулади). Биз ҳар бир ўйинга ҳар ҳил тайёргарлик кўрамиз ва режа тузамиз. Рақиблар ҳар ҳил ва уларга қарши турли ҳил услуб танлаймиз. Сўнги мавсумларда чемпионатимиз даражаси яхшигина ўсди. Сифатли жамоалар ва кучли ўйинчилар сони кўпайди. Рақобат ошди. Олимпия терма жамоамиз ҳам Олимпиада ўйинларига йўл олгани бунга далил бўла олади. Ҳозирги кунда "лидер" ва "аутсайдер" деган тушунчалар йўқ.

- Шаҳбоз Жўрабеков бугун майдонда эмоционал ҳаракатланди. Жўрабековнинг майдондаги ҳаракатларига қандай фикр билдира оласиз?

- Футболда эмоциялар бўлиб туради. Бу табиий ҳол. Бугунги ўйин қизиқарли бўлди. Вазиятлар кўп бўлди ва шу сабабли футболчилар бироз қизишиб кетган бўлиши мумкин. Ҳиссиётларсиз ўйин қизиқ бўлмай қолади.



Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика