RU

Последние новости

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  0 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди Новости

Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди

Марказий Осиё мамлакатлари чемпионатлари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Одил Абдумажидов, Беҳруз Асқаров, Хуршид Мухторов, Шаҳбоз Умаров (барчаси – «Турон»)

Қозоғистон чемпионатида 6-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Окжетпес» – «Женис» – 1:1

«Жетису» – «Елимай» – 0:3

«Астана» – «Атирау» – 2:1

«Актобе» – «Улитау» – 1:0

«Қизилжар» – «Қайсар» – 2:1

«Ордабаси» – «Турон» – 1:0

«Қайрат» – «Тобол» – 2:1

Турнир жадвалида битта кўп ўйин ўтказган «Қайрат» пешқадамлик қилмоқда. Уч клуб эса яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Тўпурарлар жадвалида «Астана» Марин Томасов ҳужумчиси 5 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. «Қайрат»нинг ёш форварди Дастан Сатпаев ва унинг жамоадоши Жоржиньо ҳисобида 4 тадан гол мавжуд.

7-тур ўйинлари 3–4 май кунлари ўтказилади.

3 май

«Улитау» – «Қайрат»

«Атирау» – «Ордабаси»

«Женис» – «Актобе»

«Турон» – «Жетису»

4 май

«Елимай» – «Окжетпес»

«Қайсар» – «Астана»

«Тобол» – «Қизилжар»

ТОЖИКИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Ҳамидулло Абдуҳакимов, Сардор Хурсандов, Миржалол Қосимов, Санжар Рихсибоев, Диёр Шавқиев, Иззатилла Турсунов, Зоир Турсунов (барчаси – «Эсхата»); Сухроб Бердиев, Бобур Қосимов, Абдужалил Маназаров, Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, Жаҳонгир Сафаров, Сардор Саидов, Шаҳзод Шамсиддинов (барчаси – «Истаравшан»); Зафар Исмоилов («Ҳулбук»); Фирдавс Абдусалимов, Асилжон Бегимқулов, Ислом Тошпўлатов (барчаси – «Хўжанд»); Аюбхон Алимов, Рустам Қўчқоров (барчаси – «Панжшер»).

Тожикистон чемпионатида 11-тур ўйинлари ортда қолди. Амалдаги чемпион ва биринчи ўринда бораётган «Истиқлол» мазкур турда очко йўқотиб, пешқадамликни бой берди. Сафарда уч очко қўлга киритган «Вахш» тўплар нисбатига кўра етакчига айланиб олди.

Тўпурарлар жадвалида «Равшан» ҳужумчиси Шериддин Бобоев 5 та гол билан етакчилик қилмоқда. Дмитро Билоног, Нуриддин Ҳамроқулов ва Азизбек Далиев ҳисобида 4 тадан гол мавжуд.

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

Ўзбекистонлик футболчилар

Абдуғани Камолов («Абдиш-Ата»), Исмоил Абдуракҳмонов, Сарвар Аблаев, Жамшид Кобулов, Элдор Маматказин, Мирзокҳид Маматхонов, Нуриддин Нуриддинов, Муҳаммадали Турсунов (барчаси – «Алай»); Азамат Максумов, Тимур Набиев (барчаси – «Асиагол»); Дадахон Юсупов («Илбирс»), Шерзод Абдуллаев («Қирғизолтин»), Азиз Косибхонов («Мурас Юнайтед»), Фарҳод Мираҳмадов, Сирожиддин Башриддинов («Нефтчи»), Хушнуд Бозоров, Рустам Қучқоров, Шоҳруҳбек Муратов, Отабек Мўминов, Исмоилхон Охунхонов, Акмал Раҳимов, Шукуржон Рустамжонов, Марадона Сафаров, Беҳруз Шодмонов, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов, Жасурбек Умрзоқов (барчаси – «ЎшСУ-Алдиер»); Ислом Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Жаҳонгир Қушоқов, Жавоҳир Соҳибов (барчаси – «Ўзган»), Улуғбек Шарипов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов (барчаси – «Талант»).

Қирғиз Республикаси чемпионатида 7-тур ўйинлари ортда қолди. Турнир жадвалида «Мурас Юнайтед» пешқадамлик қилмоқда. Амалдаги чемпион «Абдиш-Ата» 5-ўринда бормоқда. Тўпурарлар жадвалида «Нефтчи» ҳужумчиси Эльдар Молдожунусов 6 та гол билан етакчилик қилмоқда. «Қирғизолтин» ҳужумчиси Нурбол Бактибеков ҳисобида 5, «Дордой» ярим ҳимоячиси Владислав Кобылянскийда 4 та гол мавжуд. 8-тур учрашувлари 1–3 май кунлари ўтказилади.

ТУРКМАНИСТОН

Туркманистон чемпионатида 8-тур ўйинлари ортда қолди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Ашхабад» – «Алтин Асир» – 3:1

«Марв» – «Шагадам» – 1:1

«Небитчи» – «Аҳал» – 0:1

«Копетдаг» – «Аркадағ» – 1:3

Турнир жадвалида «Аҳал» 7 ўйиндан сўнг 18 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Амалдаги чемпион «Аркадағ» 5 ўйинда 15 очко жамғариб, иккинчи поғонада бормоқда.

Тўпурарлар рўйхатида «Аркадағ» ҳужумчиси Дидар Дурдиев 5 та гол билан етакчилик қилмоқда. Унинг икки жамоадоши – Алтимурод Аннадурдиев ва Бегенч Акмаммедов ҳисобида 4 тадан гол мавжуд.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика