RU

Последние новости

17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  0 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12

Марказий Осиё. Абдихолиқов гол урди, "Истиқлол" Суперкубокни бой берди, "Аркадағ"дан эса ғалабали юриш Новости

Марказий Осиё. Абдихолиқов гол урди, "Истиқлол" Суперкубокни бой берди, "Аркадағ"дан эса ғалабали юриш

Марказий Осиё мамлакатлари футболи билан таништиришда давом этамиз.

Қозоғистон

Ўзбекистонлик футболчилар

"Тобол" - Игорь Сергеев

"Ордабаси" - Бобир Абдихолиқов

"Ордабаси" - Шаҳбоз Умаров

Қозоғистон чемпионатининг 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати, "Ордабаси" сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов "Қайсар"га қарши учрашувда гол уришга эришди ҳамда жамоасининг йирик — 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди. Шунингдек, ушбу баҳсни яна бир ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров ҳам асосий таркибда бошлади ҳамда иккала футболчи ҳам 69-дақиқада захирага олинди. 

Игорь Сергеев тўп тепаётган "Тобол" эса ўз майдонида "Қайрат"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Мазкур баҳсда ҳамюртимиз 56-дақиқада ўйинга қўшилди. 

Мазкур турда илк мағлубиятини қабул қилиб олганига қарамай, "Қизилжар" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Улардан бир очко кам жамғарган "Астана" иккинчи поғонада бораётган бўлса, "Ордабаси" 17 очко билан кучли учликдан жой олган. "Тобол" эса 11 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Тўпурарлар жадвалида ҳамон Жоау Пауло етакчилик қилмоқда. Бразилиялик ҳужумчининг ҳисобида 7 та гол мавжуд. 

9-тур учрашувлари 13-14 май кунлари ўтказилади. Унда "Ордабаси" "Мақтаарал", "Тобол" эса "Қайсар" меҳмони бўлади.

Қирғиз Республикаси


Ўзбекистонлик футболчилар 

"Алай" - Ислом Абдуллаев 

"Алай" - Жавоҳир Соҳибов 

"Алай" - Абдулазиз Юсупов 

"Дордой" - Кемран Нажафалиев

"Қора Болта" - Муҳриддин Аҳмедов

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Азамат Аҳмедов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Муҳаммадали Турсунов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Достонжон Рашидов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Отабек Ҳайдаров 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Жавоҳир Расулов 

"Талант" - Муҳаммадқодир Раҳимберганов 

"Ошму Алдиер" - Абдулбори Воситжонов 

"Ошму Алдиер"- Акром Ходжаев

"Ошму Алдиер" - Марадона Сафаров

"Ошму Алдиер" - Пўлатжон Шарипов 

"Ошму Алдиер" - Муҳаммадали Ашуров

"Ошму Алдиер" - Абураҳмон Абдулҳақов 

"Ошму Алдиер" - Элнур Турғунов 

"Ошму Алдиер" - Акмалжон Юлдашев

Қирғиз Республикасида 7 ва 8-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Икки турдан кейин ҳам етакчи ўзгармади — "Абдиш-Ата" ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Улардан икки очко ортда қолаётган "Алай" эса 2-ўринда бормоқда. Кучли учликка "Алга" якун ясаган. 

Тожикистон

Ўзбекистонлик футболчилар

"Хўжанд" - Хушнудбек Бозоров 

"Хатлон"  - Рустам Қўчқоров

"Файзканд" -  Зуфарджон Акбаралиев

"Эсхата" - Олимжон Каримов

"Эсхата" - Санжар Рихсибоев

"Хосилот" - Темур Маматмуродов

"Кўктош" - Темур Машарипов

"Кўктош" - Муҳиддин Одилов

Тожикистонда мамлакат суперкубоги ўтказилди. Унда Душанбенинг "Истиқлол" ва Кулобнинг "Равшан" клублари кураш олиб борди. Мазкур ўйинда кўпчилик ғалаба қозонишини кутмаган "Равшан" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз титулларини бойитди. Эслатиб, ўтамиз, мазкур жамоалар чемпионатнинг аввалги турида ҳам ўзаро беллашганди ва ўшанда суперкубок соҳиблари худди шу ҳисобда устун келганди.

«Истиқлол» (Душанбе) – «Равшан» (Куляб) – 0:1

Гол: Амиржон Сафаров, 7.

«Истиқлол» (Душанбе): Рустам Ятимов, Седрик Гогуа, Джозеф Окоро, Табрез Исломов (Алиджони Айни, 80), Сайёди Ковусшо (Ромиш Жалилов, 46), Содикжон Курбонов, Далер Имомназаров (Шервони Мабатшоев, 46), Эхсони Панжшанбе, Амадони Камолов, Алишер Жалилов, Манучехр Жалилов. 

«Равшан» (Куляб): Евгений Гриценко, Холмурод Назаров, Самуэль Офори, Шахриёри Иноятулло (Амирджони Фаррухзод, 82), Бахтовари Хуршед, Айдан Окран, Эммануэль Маабуах (Крис Эммануэль Какоу, 90+6), Аббос Андалибов, Жозеф Акомади, Мухаммадшарифи Саидхуджа, Амиржон Сафаров (Тохир Малодустов, 71).

Огоҳлантиришлар: Бахтовари Хуршед, Амиржон Сафаров, Эммануэль Маабуах, Айдан Окран, Жозеф Акомади, Евгений Гриценко, Неъматулло («Равшан»).

Шунингдек, мамлакат чемпионатининг 8-тур ўйинлари ҳам бошланди ҳамда 10 майга қадар давом этади. Мазкур турда Хўжанд шаҳрининг "Эсхата" клуби навбатдаги ғалабасини қўлга киритиб, 1-поғонага кўтарилиб олди. Агарда "Истиқлол" ушбу турдаги ўйинида ғалаба қозонса, пешқадамликни қайтариб олади.

Туркманистон

Туркманистонда ҳам мамлакат чемпионатининг 5-тур ўйинлари ўтказилди. Кутилганидек, ҳеч қандай сенсация қайд этилмади. Янги ташкил этилган "Аркадағ" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. Ушбу турда йирик ҳисобда ғалаба қозонган "Небитчи" эса пешқадамни таъқиб этмоқда. 

КомандыИВНПМО
1.“Аркадағ” FK440014-312
2.“Небитчи” FK43108-210
3.  “Копетдаг” FK53117-710
4.“Алтын Асыр” FK42207-28
5.  “Ашхабад” FK42025-76
6.  “Ахал” FK51043-73
7.“Энергетик” FK51041-73
8. “Мерв” FK41034-83
9. “Шагадам” FK51043-93


Чемпионатнинг 6-тур учрашувлари 12-13 май кунлари ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика