RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Марказий Осиёда қитъа кубокларига бу йилги қизиқиш Новости

Марказий Осиёда қитъа кубокларига бу йилги қизиқиш

Бу йилги Осиё Чемпионлар лигаси ҳамда ОФК кубоги мусобақаларининг гуруҳ босқичида Марказий Осиё клубларидан учта жамоа қатнашмоқда.
Булар ўз лигаларининг амалдаги чемпионлари: “Бунёдкор”, “Олой” Ўш ва “Равшан” Кулоб. Бу уч клуб бугунгача жами 6та ўйинга мезбонлик қилди. Минтақамиздаги яна бир ўйин 2-саралаш раундида бўлиб ўтганди. Ўшанда Чемпионлар лигаси баҳсида “Локомотив” “Ал-Қувайт”ни қабул қилганди.

Биз ушбу клубларнинг уй учрашувларига қитъа кубоклари доирасида қанчадан томошабин тушаётганига қизиқдик. Натижада, биз қуйидаги рақамларга дуч келдик.

2 февраль. Саралаш раунди. “Равшан” Кулоб – “Ал-Ярмук” Яман 2:1. Турсунзода шаҳри “Металлург” стадиони. 5000 томошабин

9 февраль. 2-саралаш раунди. “Локомотив” Тошкент – “Ал-Қувайт” 1:3. “Пахтакор” марказий стадиони. 5000 томошабин

26 февраль. 1-тур. “Олой” Ўш – “Риффа” Баҳрайн 0:0. Ўш шаҳри “Суюмбоев” стадиони. 10275 томошабин

11 март. 2-тур. “Бунёдкор” Тошкент – “Ал-Жаиш” Қатар 1:2. “Пахтакор” марказий стадиони. 3600 томошабин

12 март. 2-тур. “Равшан” Кулоб – “Сафа” Ливан 1:2. Турсунзода шаҳри “Металлург” стадиони. 7000 томошабин

18 март. 3-тур. “Равшан” Кулоб – “Тат Рас” Иордания 2:3. Турсунзода шаҳри “Металлург” стадиони. 4000 томошабин

19 март. 3-тур. “Бунёдкор” Тошкент – “Фулад” Эрон 1:1. “Пахтакор” марказий стадиони. 1950 томошабин

Ҳозирча минтақамизда энг кўп ишқибоз кирган ўйин “Олой” – “Риффа” беллашуви бўлиб турибди. Ўзбекистонлик комиссар Олим Арифов бошчилигида ўтган бу учрашувга 10275 нафар мухлис тушган. Энг кам ишқибоз эса “Бунёдкор”нинг “Фулад” билан ўйинига келган – атиги 1950 нафар.

ОФК кубогининг “Равшан” – “Сафа” баҳсига 7000 мухлис ташриф буюрганди. Эътиборга молик факт: ОФК кубоги-2014да бугунгача жами (саралаш босқичи билан) 51та учрашув ўтказилган бўлса, “Олой” ва “Равшан”ларнинг томошабинлар бўйича кўрсаткичлари ҳозирда 2- ва 5-ўринларда. “Персипура Жаяпура” (Индонезия) жамоасининг уй учрашувларига 1-турда 9000 ва 3-турда 9866, “Арема Кронус” (Индонезия) клубининг 2-тур ўйинига 29130 нафар мухлис тушган. ОФК кубогининг қолган ҳеч бир ўйинига ҳали 7 мингдан ортиқ ишқибоз кирмади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика