RU

Последние новости

02:54ШОМУРОДОООООВВВВ!! Элдорнинг голи "Рома"га ғалаба келтирди!  73 00:55Конференциялар лигаси. "Челси" Данияда ғалаба қозонди, "Бетис"дан дуранг  0 00:40Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" дуранг ўйнади, "Тоттенхэм" ютқазди ва бошқа натижалар  12 00:18Гвардиола ПСЖ футболчисини "нишонга олган"  0 23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  2 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  47 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  21 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  6 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  9

Марғилонда янги футбол клуби ташкил қилинди Новости

Марғилонда янги футбол клуби ташкил қилинди

Жорий йилнинг сўнггига келиб Фарғона вилоятидаги футбол клублар сони яна биттага ошди.

Маълумки, Фарғона, Қўқон, Қувасой, Ёзёвон сингари шаҳар-туманларининг футбол жамоалари мавжуд бўлиб эндиликни Марғилон шаҳри шарафини ҳам ҳимоя қилувчи янги жамоа “Фаровон” футбол клуби ҳам ташкил қилинди. Марғилонлик бир қатор қатор миллионлар ўйини жонкуярлари сайи-ҳаракати билан ташкил этилган клуб янги мавсумдан бошлаб ўз фаолиятини расман бошлайди.

Таъкидлаш ўринлики, йил сўнгги вилоят футболи учун анча зафарли келди. Фарғона шаҳрининг “Истиқлол” жамоаси Ўзбекистон чемпионати Биринчи лигасига муваффақиятли йўлланма олган бўлса, Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси лигани кучлилар сафида якунланди. Бу эса Фарғонада футбол хар тарафлама жадаллик билан ривожланиб бораётганидан далолатдир.

Айни пайтга келиб “Фаровон” футбол клубини ташкил этиш бўйича сўнгги расмий ишлар ниҳояланди ва жамоа келгуси йилдан бошлаб Фарғона вилояти иккинчи лигасида ўз фаолиятини бошлайди. 2018-йилга келиб эса жамоани Биринчи лигага чиқиши борасида мақсад ва вазифалар тайинланди. Шу қатори клуб қошида футбол мактаби ҳам ўз ишини бошлайди. “Фаровон” ФКни ташкил қилишдан асосий мақсад, вилоятда футболни янада ривожлантириш, Марғилонда етишиб чиқаётган ёш футболчиларни профессионал ва етук ижрочи сифатида тарбиялаш шунингдек Марғилонга катта футбол ҳавосини олиб келишдир. Албатта яқин келажакда жамоа олдига Олий лигага чиқиш вазифаси ҳам қўйилган. Биз эса “Фаровон” ФКнинг янги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!


Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика