Marca: Гризманн “Атлетико”да қолишга қарор қилди
22 мая 2018 00:32
Новости


Marca: Гризманн “Атлетико”да қолишга қарор қилди
“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн Мадрид клубида қолишга қарор қилди, деб хабар бермоқда Marca нашри.
Нашр маълумотига таянадиган бўлсак, франциялик ҳужумчи ўз қарорини Испания чемпионатининг “Эйбар”га қарши бўлиб ўтган (2:2) сўнгги тур учрашувидан олдин айтган.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ўйиннинг 59-дақиқасида захирадан майдонга туширилган, мухлислар эса уни ўз эътирозларини билдирган ҳолда хуштакбозлик билан кутиб олишганди. Айнан шу ҳолат футболчининг қарори ўзгаришига сабаб бўлганлиги айтилмоқда.
Аввалроқ, Антуан Гризманнинг “Барселона” билан келишувга эришгани ва тез орада Каталонияга кўчиб ўтиши ҳақидаги хабарлар эълон қилинган эди.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости

Комментарии