Марат Мифтахутдинов: "Қуръа "Бунёдкор" учун яхши келди"
20 фев 2021 20:35
Новости
Марат Мифтахутдинов: "Қуръа "Бунёдкор" учун яхши келди"
Coca Cola Суперлига-2021 мавсумига қуръа ташлаш маросимидан сўнг "Бунёдкор" жамоаси мураббийи Марат Мифтахутдинов "Championat.asia" сайтига фикрларини билдириб ўтди.
"Чемпионатни "Машъал"га қарши баҳс билан бошлайдиган бўлдик. Қуръа бизга дастлабки турларда тенг кучли жамоаларни тақдим қилди. Умуман олганда қуръа биз учун яхши келди, дея оламан. Ўтган мавсумда кетма-кет кучли рақиблар билан ўйнагандик.
Янги мавсумга тайёргарлик кўнгилдагидек кетмоқда. Кунига икки махалдан қатъий режа асосида машғулотлар олиб борилмоқда.
"Машъал" яхши жамоа. Улар билан қишки ўқув-машғулот йиғини доирасидан ўрин олган назорат учрашувида ўйнадик. Лекин, расмий ўйин назорат учрашувидан фарқ қилади", - дейди Марат Мифтахутдинов.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии