RU

Последние новости

12:39Евро-2024. Бугунги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 12:18Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз!  0 12:00Расман: "Ювентус" спорт координатори клубни тарк этади  2 11:38Суперлигада кутилган истеъфо рўй берди  9 11:11"Бавария" "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 10:28Англия терма жамоаси Европа чемпионатида ғалаба қозонса, қанча мукофот пули олиши маълум  5 10:00«Сўғдиёна» тўрт йиллик нохуш анъанага чек қўйди  7 09:33Англия ва Сербия терма жамоалари 44 йиллик антирекордни янгилашди  2 09:06Хвича Кварацхелиянинг агентининг гаплари футболчининг трансферини барбод қилиши мумкин  0 08:41Роберто де Дзерби янги жамоаси билан шартнома имзолади  1 08:14Евро-2024. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match» соҳиблари маълум  2 07:47Евро-2024. Бугун Франция ва Бельгия мусобақадаги «юришини» бошлайди  0 07:21Суперлига. Бугун Тошкентда иккита учрашув бор  3 02:35Евро-2024. Сербия - Англия 0:1  1 01:55Евро-2024. Англия илк турда Жуд Беллингемнинг голи эвазига Сербияни мағлуб этди  14

Марат Ауезниязов: "Шўртан" билан тенг ўйин бўлди" Новости

Марат Ауезниязов: "Шўртан" билан тенг ўйин бўлди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Шўртан" — "Жайхун" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Марат Ауезниязов фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин гувоҳига айландик. "Шўртан" Про лига жамоаси ҳисобланади. Умуман ўйин жиҳатдан тенглик бўлди. Лекин барибир даражада фарқ кузатилди. Мен жамоамдаги йигитлардан мамнунман. Қиладиган ишларимиз кўп. Ҳужумда камчиликларимиз бор. Мақсадимиз чемпионат ўйинларида муносиб иштирок этиб, Про лигага йўлланма олиш",- дейди Марат Ауезниязов. 


- Гуруҳдан чиқадиган жамоалар орасида "Жайхун"ни кўрамизми? 

- Очиғи билмадим. "Бунёдкор" билан учинчи турдан кейин кўрамиз. 

- Иккинчи бўлимда жамоа фаолроқ ҳаракат қилди. Ўйинни аввалроқ ҳужумкор руҳда бошлаш ўйин натижасига таъсир қилар эдимм? 

- Йигитларга хотиржам футбол ўйнашимиз кераклигини айтгандим. Футболчиларда саросима бор. Бу иккинчи ўйинимиз. Биринчи бўлимдан кейин ҳам босимсиз ҳаракат қилишни таъкидладик. 

- Ўтган ўйинда йўл қўйилган камчиликлардан қайси бири бугун такрорланди? 

- Индвидуал камчиликларимиз кўзга ташланди. Тўпни назорат қилишда, бирга-бир вазиятларда билинди. 

- "Бунёдкор" охирги 3 та ўйинда дуранг натижа қайд этди. "Жайхун" бу жамоага қарши қандай тайёргарлик кўради? 

- Майдонга тушгандан кейин фақат ғалаба учун ўйнайсиз. 

- Раҳбарият томонидан клубга кубокда натижа қилиш қўйилганми ёки чемпионатда? 

- Тўғриси чемпионатда натижа қайд этиш вазифаси қўйилган. Кубок ўйинларида Про лига, Суперлига жамоалари билан ўйнаяпмиз. Йигитлар ўйиндан-ўйинга ўсишга эришишади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

   
22 апр 12:33:58
Erkin Murodov
Агар.адишиб.ютуб.куйганда.хозир.коракалпок.мухлислари.жар.соларди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика