RU

Последние новости

20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  0 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  1 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  1 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  4 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  3 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  6 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  1 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  23 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  7 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2

Мақсудов ишончни оқлай олармикан? Новости

Мақсудов ишончни оқлай олармикан?

Янги тузилажак олимпия терма жамоамизга Шуҳрат Мақсудовнинг бош мураббий этиб тайинлангани жуда ғалати, шу билан бирга кутилмаган бўлди.
Аҳмаджон Мусаевнинг буёғига олиб кета олмаслиги тайин эди, аммо бу жамоага камида Абрамов даражасидаги мураббийнинг келишини кутгандик, лекин ЎФФ шу пайтгача доим ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Шуҳрат Мақсудовни бош мураббийликка маъқул кўрди.

11-26 январь кунлари Уммонда бўлиб ўтадиган 22 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати Мақсудов учун дастлабки синов бўлади. Биз жамоамиздан камида ярим финалга қадар етиб боришни кутаётган бир пайтда ЎФФ томонлардан жамоа олдига ҳозирча мақсад қўйилмаганини эшитиб қолдик. Эмишки, мақсад 2016 йил Бразилияда ўтказиладиган Олимпиада ўйинларига йўл олиш экан. Жамоа олдига улкан вазифалар қўйилгани яхши албатта, лекин мақсадни ҳар бир мусобақада қўйиб бориш керак.

Маълумки, Умммондаги Осиё чемпионатидан сўнг келаси йилнинг ёзидаги навбатдаги U-22 қитъа биринчилиги учун саралаш ўйинлари ўтказилади. Кейин 2015 йил яна битта чемпионат бўлиб ўтади ва бунда кучли тўртликка чиққан жамоалар Бразилия олимпиадаси йўлланмасига эга бўлишади. Демак, олдимизда турган ОФК тарихидаги биринчи U-22 мусобақаси амалда ҳеч бир турнир учун йўлланма бермайди. Буни ОФК дастлабки имтиҳон сифатида ўтказмоқчи.

28 декабрь куни U-22 терма жамоамиз “Чилонзор” сунъий майдонида биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб, “Пахтакор”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бунда “Пахтакор” асосан ўзининг ёшларидан фойдаланиб тўп сурган бўлишига қарамай, ўзидан яхши таассурот қолдирди. Лекин бўлажак олимпиячиларимизнинг ўйини унчалик ўхшамади. Футболчиларда бир-бирини тушуниш, чизиқлар орасидаги боғлиқлик ҳали шаклланиб улгурмабди. Бу кетишда Уммондаги Осиё чемпионатида жамоамиздан катта натижаларни кутиш қийин.

Ҳар бир жамоада бош мураббий жуда катта роль ўйнайди. Шуҳрат Мақсудов бунгача Игорь Шквирин, Вадим Абрамов ва Миржалол Қосимов каби мураббийлар билан бирга ишлаб катта тажриба тўплаган бўлиши аниқ. Энди бўлса мустақил мураббий сифатида тўплаган тажрибасини амалда қўллаш фурсати етди. Ҳеч шубҳасиз, U-22 Осиё биринчилиги Мақсудов учун дастлабки имтиҳон вазифасини бажариб беради. Мураббийимиз шу имтиҳондан ўта олармикан?

Таркибга назар ташладйиган бўлсак, бунда Егор Кримец, Сардор Раҳмонов, Владимир Козак, Акбар Исматуллаев, Максимилиан Фомин, Аббос Махситалиев, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов, Игорь Сергеев, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев каби аллақачон пишиб етилган футболчиларни кўрамиз. Бу ўйинчилардан якдил жамоа тузиб, бемалол мусобақа ғолиблиги учун курашса бўлади. Лекин бу ерда яна ҳамма гап бош мураббийда. Агар Мақсудов шу йигитлардан яхши жамоа тузиб, январдаги Осиё чемпионатида камида совриндорлар қаторига кира олса, 2016 йилги олимпиада ўйинларига боришимизга қисман ишонсак бўлади. Фақат бунинг учун мураббийдан биринчи навбатда зукколик, жамоани бир мақсад йўлида бирлаштира олиш ва футболчиларни Олимпиадага боришимизга ишонтира билиш талаб этилади. Буниси энди айнан Шуҳрат Мақсудовга боғлиқ.

Марат Аксанов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика