RU

Последние новости

08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  4 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  16 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  8 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  6 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  6 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  9 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  3 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  21 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  3 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12

Маоши юқори, аммо шунга лойиқ ўйин кўрсата олмаётган 5 футболчи Новости

Маоши юқори, аммо шунга лойиқ ўйин кўрсата олмаётган 5 футболчи

Маоши юқори, аммо бунга арзимаётган беш футболчи ҳақида мақола.

Ҳар йили футбол кўп пул ва анча ҳомийларни ўзига жалб қилмоқда, шунинг учун таниқли юлдузлар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ даромад олишлари ҳозирда ажабланарли ҳолат эмас. Бундан ташқари, кўпинча агентлар ўз мижозларига анча юқори маошни белгилаб қўйишади.

Куйида маоши юқори, аммо шунга лойиқ ўйин кўрсата олмаётган футболчиларни эслаймиз.

5. Месут Озиль ("Арсенал") – ҳафтасига 350 минг фунт 

Сўнгги йилларда Арсен Венгер бошчилик қилган "Арсенал" жамоаси трансфер бозоридаги сустлиги туфайли жамоатчилик ҳурматини йўқотганди.

Шу сабабли, тўпчилар Месут Озильни "Реал"дан клуб учун рекорд суммага сотиб олганларида, барча жуда ҳайрон қолди. Кўпчилик Месут лондонликларга элит клуб мақомини тиклашга ёрдам беришига амин эди, аммо Озиль Мадриддаги каби ўйин кўрсата олмади. У пайтида дунёнинг энг кучли плеймейкерларидан бири эди.

"Арсенал"даги дастлабки йилларда Озиль бир мавсумда Тьерри Анрининг паслари сони бўйича рекордини "бузди". 2018 йилда ярим ҳимоячи "тўпчилар" билан шартномасини узайтирди ва Премьер-лигадаги энг кўп маош оладиган футболчига айланди.

"Арсенал"дагилар ҳанузгача бундан афсусланишади, чунки Озиль маошини оқлай олмади. Жамоа собиқ бош мураббийи Унаи Эмери билан жанжаллашиб қолган Месут асосий таркибдан ҳам чиқиб кетди. Мухлислар футболчининг ёмон формадаги ҳолатини кўриб, унга ишонмай қўйишган.


4. Танги Ндомбеле ("Тоттенхэм") – ҳафтасига 200 минг фунт

Танги Ндомбеле "Тоттенхэм"нинг рекорд трансферига айланди - бу клубга 62,8 миллион фунтга тушди.

22 ёшли ярим ҳимоячи Лига 1 да икки муваффақиятли мавсумни ўтказди, шу вақт ичида Европанинг энг кўзга кўринган футболчиларидан бирига айланди.

"Шпорлар"нинг пул билан боғлиқ сиёсати энг юқори поғонага кўтарилди ва жамоанинг асосий юлдузи Гарри Кейн энг юқори даромадга эга бўлди.

Танги Ндомбеле доимий равишда тез-тез жароҳатларга йўлиқмоқда. Жозе Моуринью унга ишонмаяпти ҳамда бу кучайтириш ўзини оқламаганга ўхшамоқда.


3. Поль Погба ("Манчестер Юнайтед") – ҳафтасига 290 минг фунт

Тўрт йил олдин "Манчестер Юнайтед" "Ювентус" аъзоси Пол Погбани сотиб олиш орқали барча рекордларни янгилади. Бу шов-шувли йил эди. Чунки, Златан Ибрагимович ва Жозе Моринью ҳам "Олд Траффорд"га келишганди.

Французнинг ўзи Англияни тарк этишга бир неча бор уриниб кўрди, аммо унинг маошини тўлаб бера оладиганлар кам.

Ҳозирги кунда Погба дунёдаги энг кучли ярим ҳимоячилардан бири бўлиб қолмоқда, аммо жамоадаги иштиёқсизлиги ва ортиқча талаблар унинг обрўсига жиддий путур этказди. Унинг кетма-кет жароҳатлар олиши унинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатишда давом этяпти.

Ушбу мавсумда у Премьер-лигада атиги 7 та ўйинда қатнашди. Погбанинг амалдаги шартномаси яна бир йил амалда, шундан кейин у ўзига бошқа клуб топиши мумкин.


2. Усман Дембеле ("Барселона") – ҳафтасига 250 минг фунт

Усман Дембеле Неймарнинг ўрнига "Барселона"га келган, бу албатта қўшимча масъулият юклайди. У клубга рекорд қиймат эвазига ўтган. Каталонияда доимий жароҳатлар туфайли ўзини кўрсата олмади. Дембеле футбол майдонига қараганда жароҳатни тиклашга кўпроқ вақт кетказди.

Ушбу мавсумда 22 ёшли ҳужумчи энди ўйнай олмайди: у янги келган Мартин Брейтуэйтга жойини бўшатишига тўғри келади. 


1. Aлексис Санчес ("Манчестер Юнайтед"дан "Интер"га ижара асосида келган) –  ҳафтасига 400 минг фунт 

"Манчестер Юнайтед" Санчесни сотиб олиши аниқ бўлганида мухлислар жуда хурсанд бўлишди, бироқ уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Чилилик гўё сояга айланиб қолди ва умуман таркибни кучайтира олмади. 

МЮ "Манчестер Сити"ни ортда қолдиришга астойдил ҳаракат қилди ва Санчес учун ақл бовар қилмас пул таклиф қилди - ҳафтасига 400 минг фунт! Жамоада ҳеч ким бу қадар кўп пул ишлаб топмайди.

 

45 учрашувда Санчес бешта гол урди, бор-йўғи шу. Энди чилилик "Интер" шарафини ҳимоя қилмоқда, лекин италияликлар уни сотиб олишлари даргумон.

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Автор : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика