Мануэль Пеллегрини: "ЛаЛига бундай шармандаликдан қутулиши керак"
22 авг 2021 12:35
Новости
Мануэль Пеллегрини: "ЛаЛига бундай шармандаликдан қутулиши керак"
"Бетис" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини лигадаги секин ўйин темпи ва симуляцияларни танқид қилди.
"Ҳакамлар, мураббийлар, футболчилар - ЛаЛигадаги барчамиз бундай шармандали ҳолатдан қутулиш борасида ўйлашимиз керак. Йиғилишларда кўп бора ЛаЛига Европадаги энг паст темпли лига деб айтилди.
Одамлар футболдан дам олишни, шоу кўришни исташади, биз эса бундай даражада эмасмиз. Кимлардир вақтни ўлдиради, кимлардир симуляция ишлатади.
Шоу - одамлар диққатини қаратадиган тадбир. Одамлар шунинг чиптасига пул тўлаб кўришмоқда. Биз эса диққатни тортадиган ишларни қилишимиз керак", - деди Пеллегрини.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии