Мануэль Пеллегрини: “Бавария”га қарши ўйиннинг биринчи дақиқаларидан ғалаба учун кураш олиб борамиз“
02 окт 2013 11:03
Новости


Мануэль Пеллегрини: “Бавария”га қарши ўйиннинг биринчи дақиқаларидан ғалаба учун кураш олиб борамиз“
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини, Чемпионлар лигаси 2-тур гуруҳ бочқичи доирасида “Бавария”га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Албатта футболчилар шанба кунги мағлубиятдан хулоса чиқаришган ҳолда яхши ўйнашади деб умид қиламан.
Биз мусобақани яхши бошладик ва шу руҳда давом этишимиз керак. Ўз майдонимизда бўлса ҳам, гуруҳимиздаги энг жиддий рақибга қарши ўйнашимизни жуда яхши тушуниб турибмиз. Лекин биз бор кучимизни ишлатган ҳолда яхши футбол намойиш этишимиз керак.
“Бавария” кучли жамоа эканлигини биламиз, бироқ шунга қарамай очко олишимиз шарт. Дурангга эришиш фикри билан майдонга тушмаймиз. Ўйиннинг биринчи дақиқаларидан ғалаба учун кураш олиб борамиз”, - дейди чилилик мутахассис.

Комментарии