Мануэль Паллегрини: “Жекога “Манчестер Сити”нинг асосий ҳужумчиси сифатида қарайман”
31 июл 2013 11:36
Новости


Мануэль Паллегрини: “Жекога “Манчестер Сити”нинг асосий ҳужумчиси сифатида қарайман”
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Мануэль Паллегрини янги мавсумдан Эдин Жекодан жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида фойдаланишни режалаштирган.
“Биз бошқа ўйинчиларни ҳам кўриб чиқишимиз мумкин, лекин Жекога клубнинг асосий ҳужумчиси сифатида қараймиз. Футболчи келаси мавсумда янада яхши ўйин намойиш этишига ишонаман”, - дейди чилилик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ёз мавсумида “шаҳарликлар” сафига Альваро Негредо ва Стеван Йоветичлар келиб қўшилишди.

Комментарии