Мануэль Нойер оёғини синдириб олди
10 дек 2022 18:15
Новости
Мануэль Нойер оёғини синдириб олди
"Бавария" сардори Мануэль Нойер чанғи учиш чоғида кутилмаганда оёғидан жиддий жароҳат олди.
Германиялик посбон таътил пайтида оёғини синдириб олган ва жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказганини Instagram’даги саҳифасида маълум қилди. Воқеа содир бўлган пайтда тажрибали дарвозабон чанғи учаётган эди. Бу унинг энг камида бир неча ойларга сафдан чиққанини билдиради. У бутун мавсумни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.

Мюнхен клуби ва Юлиан Нагельсманн энди жамоанинг ушбу нуқтасида жиддий қийинчиликка дуч келиши табиий. Энг тўғри йўл январдаги трансферлар ойнасига посбон излаб киришдир. "Монако"да ижарада бўлган Александр Нюбелни қайтариш варианти ҳам ўйлаб кўришга арзийди. Қатардаги мундиалда кўплаб дарвозабонлар порлади. Улардан бирортасини таркибга жалб қилишга уриниб кўриш ҳам мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии