RU

Последние новости

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Манучеҳр Сафаров: "Фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бизда ортга йўл йўқ эди" Новости

Манучеҳр Сафаров: "Фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Бизда ортга йўл йўқ эди"

Осиё кубоги-2023 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Тожикистон — Ливан (2:1) учрашувидан сўнг, "Нефтчи" клуби ва Тожикистон терма жамоалари футболчиси Манучеҳр Сафаров сайтимизга кичик интервью берди.

- Манучеҳр, ўйин ҳақида нималар дея оласиз? Тожикистон футболи тарихидаги энг ёрқин учрашувлардан бири бўлди...

- Яхши учрашув гувоҳи бўлдик. Қандай ўйин кўрсатганимизни кўрдингиз. Бизда ҳозир ажойиб терма жамоа бор, унда яхши ўйинчилар жамланган. Кейинги босқичга чиқишимизга ишонгандик. Бутун Тожикистонни табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага рахмат, бизни қўлламаганларга ҳам раҳмат. 

- Иккинчи турдан кейин футболчилар билан суҳбатлашганимизда улардаги ишонч яққол сезилиб турганди. Жамоада бу қадар юқори ишонч қаердан пайдо бўлган?

- Шунчаки, бизда ортга йўл йўқ эди. Бугунги ўйинга фақат ғалаба қозониш учун тушгандик. 

- Нимчорак финал ўйинига қандай тайёргарлик кўрасизлар? Тожикистон ўз тарихида биринчи марта бу босқичда ўйнайди...

- Осиё кубогида ҳам илк марта иштирок этяпмиз. Биринчи уринишнинг ўзида гуруҳдан чиқдик. Кейинги босқич ўйинига ҳудди бугунгидек пухта тайёргарлик кўрамиз. Нимчорак финалда осон рақиб бўлмаслиги аниқ. Охирги нафасимиз қолгунча курашишда давом этамиз. 

- Тожикистон Республикаси Президенти билан учрашув бугунги ўйинга қандай таъсир ўтказди?

- Президентимиз бугунги ўйинда фақат ҳужум қилиш кераклигини таъкидладилар. Давлат раҳбари билан учрашув бизга мотивация берди.  Бугун ўзимизга топширилган вазифани аъло даражада бажардик.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика