RU

Последние новости

01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  1 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0

Мансур Саидов ва Рустам Аъзамов “Бунёдкор”нинг янги аъзолари Новости

Мансур Саидов ва Рустам Аъзамов “Бунёдкор”нинг янги аъзолари

Мавсумлар оралиғида Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби “Бунёдкор” сафида бир қатор футболчилар кўрикдан ўтишмоқда.
Мураббийлар штаби талабига жавоб берганлар билан шартномалар тузилмоқда. Бунгача Шукурали Пўлатов (“Нефтчи”), Вохид Шодиев (“Бухоро”) ва Бобур Акбаров (“Гулистон”) каби футболчилар билан “Бунёдкор” ФК ўртасида битим имзоланганди.

Бугун эса яна икки нафар янги футболчи билан келишувга эришилди. 13 йилдан буён Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган ярим ҳимоячи Мансур Саидов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади. Шунингдек, асосан Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидаги ҳаракатлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган, ортда қолган мавсумнинг иккинчи қисмини “Навбаҳор”да ўтказган чап қанот ҳимоячиси Рустам Аъзамов ҳам “қалдирғочлар” билан шартнома тузди. Ҳар иккала футболчи икки йиллик битимга имзо чекди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика