Мане "Бавария" билан келишувга эришди
15 июн 2022 15:18
Новости
Мане "Бавария" билан келишувга эришди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Садио Мане "Бавария" билан шартнома шартлари борасида келишувга эришди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, сенегаллик футболчи Мюнхен клуби билан уч йиллик шартнома борасида келишувга эришди.
Клублар айни дамда трансфер борасида келишувга эришишга яқинлар. Битим нархи 35 миллион еврони ташкил этиши мумкин. "Ливерпуль" келажакда бонуслар ҳисобига 5 миллион евро олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Мане ушбу трансфер ойнасида кутилмаганда "Ливерпуль"дан кетишга қарор қилди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии