RU

Последние новости

14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  6 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  2 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  3 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  8 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  8 11:34Рўзимбой Аҳмедов — "Хоразм" ФК бош директори  6 11:19ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди  2 10:47Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин  1 10:20«Манчестер Юнайтед» собиқ академия мураббийи билан музокараларни бошлади  9 09:53«Ал Насср»нинг ёзги трансфер бозоридаги асосий мақсади маълум. У Салаҳ ёки Де Брюйне эмас  6 09:25Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар футболчиси жой олди  5 08:59Билармидингиз? «Комо» хўжайинининг пуллари А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ  3 08:40ЛаЛига. "Альмерия" - "Барселона" 0:2  2

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади" Новости

Манчини: "Испанияга қарши ўйин Бельгия билан бўлган учрашув каби ўтади"

Италия бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 ярим финалида Испанияга қарши ўйиндан кутаётганлари билан ўртоқлашди.

"Бир гуруҳ футболчилар билан шунча вақтни ўтказиш осон эмас. Аммо футболчилар, мураббийлар ва қолган ходимларнинг ўзаро муносабатлари жуда яхши. Барчамиз яхши ишлаяпмиз ва сешанба оқшомида энг яхши ўйинимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. Учрашувлар олдидан асабийлашмаяпман, чунки тайёргарлик кўриш ва тажрибалар ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган барча хатоларни бартараф этиш керак ва сиз бу жараёнга тўлиқ сингиб кетасиз. Аммо дастлабки голни уриш ҳақида гап кетганда, албатта, асабийлашиш бор ҳолат. Бельгияга қараганда Испания билан ўйнаш осонроқ бўладими? Ўйлашимча, худди бельгияликларга қарши ўйин каби қийин бўлади. Фарқи шундаки, улар турлича футбол намойиш этадиган икки хил жамоа. Шундай қилиб, Испания биз учун кўплаб муаммоларни туғдириши мумкинлигини англаб, бошқача тайёргарлик кўришимиз керак. Сешанба оқшомида воқеалар қандай бўлишини билмайман, аммо бу бизнинг қобилиятимизни синовдан ўтказадиган ўйин бўлади. Испания ақл бовар қилмайдиган жамоа, улар буни йиллар давомида исботлаб келмоқдалар. Айрим позицияларини ёш футболчилар эгаллагани муҳим эмас. Уларда ҳанузгача ажойиб жамоа ва жуда қобилиятли мураббий бор", — дейди Манчини.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика