"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансферлар учун ажратган пули кам эмасми?
20 июн 2019 20:00
Новости
"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансферлар учун ажратган пули кам эмасми?
МЮ раҳбарияти бош мураббий Оле-Гуннар Сульшерга ёзги трансферлар учун ажратган сумма маълум бўлди.
ESPN нашрининг хабар беришича, манкунианликлар устози ихтиёрига 100 миллион фунт берилди. Аммо, ушбу суммадан ошиб кетадиган харажатлар бўлиши мумкин. Бу МЮ футболчиларнинг савдосига боғлиқ бўлади.
Аввалроқ, МЮ Харри Магуайр ва Аарон Ван-Биссакани сотиб олишга уриниб кўрганди. Лекин, "Лестер" ва "Кристал Пэлас" сўраган сумма МЮни қониқтирмади. Натижада, манкунианликлар мўлжаллаган трансфер амалга ошгани йўқ.


Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии