"Манчестер Юнайтед"нинг ҳеч қайси ўйинчисида коронавирус аниқланмади
20 мая 2020 15:11
Новости
"Манчестер Юнайтед"нинг ҳеч қайси ўйинчисида коронавирус аниқланмади
Премьер-лига раҳбарияти кеча кечга яқин 17 ва 19 май кунлари Лига клубларининг ўйинчи ва ходимларидан олинган коронавирус учун тест натижаларини эълон қилган эди.
АПЛ. 748 тестдан 6таси ижобий натижа берди
Унда АПЛнинг 3 клубидан 6та ижобий тест чиққани маълум қилинганди.
Лига касалланганларнинг исм-шарифи ошкор қилинмаслиги маълум қилганди. "BBC" журналисти Саймон Стоуннинг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" юқоридаги 3 клуб орасида эмас. Яъни, "қизил иблислар"нинг ҳеч бир ўйинчисида коронавирус аниқланмаган.
Айни пайтда жамоа АПЛ рестарти олдидан умумий гуруҳ машғулотларига тайёрланмоқда.

"Юнайтед" футболчилари тест топшириш учун Каррингтондаги базага келишган кундаги расм.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафта якунида Премьер-лиганинг барча ўйинчи, мураббий ва ходимларидан коронавирус учун иккинчи бор тест олинади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии