"Манчестер Юнайтед" янги форвард харид қилишга яқин
03 янв 2022 14:57
Новости
"Манчестер Юнайтед" янги форвард харид қилишга яқин
"Ривер Плейт" форварди Хулиан Альварес Туманли Альбионга йўл олиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, ҳужумчининг янги иш жойи "Манчестер Юнайтед" бўлиши мумкин.
"Қизил иблислар" Альвареснинг келажагини унинг агенти билан муҳокама қилишади. Бу бугун бўлиб ўтадиган АПЛ доирасидаги "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан сўнг рўй беради. Манчестерликлар футболчига 2026 йилга қадар шартнома таклиф қилишга тайёрлар.
Хулианнинг трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳужумчи 2021/22 йилги мавсум "Ривер Плейт" сафида 21та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 9та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии